4-куни ферментатив хусусиятларни ўрганиш (64-жадвал).
Ферментатив
жиҳатдан энг пассив Sh.dysenteriae тури ҳисобланади. Бу тури фақат глюкозани
газ ҳосил қилмасдан кислотагача парчалайди. Ҳамма серотиплари маннит
манфий ҳисобланади.
Sh.
flexneri тури лактоза, дульцит ва ксилозани ферментация қилмайди,
лекин мальтоза, сахароза ва рамнозани кечикиб 6-10 суткаларда парчалаши
мумкин. Буларнинг деярли ҳаммаси индол ҳосил қилади (6-серогуруҳи Ньюкасл
деб юритилади). Баъзида глюкозани парчалаганда кам газ ҳосил қилиши ҳам
мумкин. Sh.boydii тури ҳам биохимиявий жиҳатдан Sh.flexneri га яқин туради.
Шигеллаларга хос бўлган хусусиятдан ташқари
булар мальтоза, сахароза ва
рамнозани 24 соат мобайнида ферментацияга учратади.
Sh. flexneri тури лактоза, дульцит ва ксилозани ферментация қилмайди,
лекин мальтоза, сахароза ва рамнозани кечикиб 6-10 суткаларда парчалаши
мумкин. Буларнинг деярли ҳаммаси индол ҳосил қилади (6-серогуруҳи Ньюкасл
деб юритилади). Баъзида глюкозани парчалаганда кам газ ҳосил қилиши ҳам
мумкин.
Sh.boydii тури ҳам биохимиявий жиҳатдан Sh.flexneri га яқин туради.
Шигеллаларга хос бўлган хусусиятдан ташқари булар мальтоза, сахароза ва
рамнозани 24 соат мобайнида ферментацияга учратади.
Sh.Sonnei буларнинг ичида энг биохимик жиҳатдан активи ҳисобланади.
Характерли хусусияти 5-6 суткалада сахароза ва лактозани ҳам парчалайди.
Олинган соф культура билан буюм
ойнасида поливалентли ва
моновалентли агглютинацияга учратувчи қон зардоблар билан агглютинация
реакцияси қўйилади ва серологик юқоридаги ферментатив хусусиятлари
натижаларга асосланиб якунловчи жавоб берилади.
Серодиагностика. Дизентериянинг ноаниқ формалари диагнозини
ретроспектив асослашда ҳамда касаллик қўзғатувчиси турини аниқлашда
қўлланилади.
Агглютинация реакцияси, Видаль, ПГАР реакцияларига ўхшаш Флекснер,
Зонне эритроцит диатностикумлари билан қўйилади.
Флекснер шигеллалари томонидан қўзғатилган дизентерияда диагностик
титр 1:200, Зонне шигеллалари билан эса — 1:100 суюлтирилгандаги натижа
мусбат ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: