Орнитин декарбокси-
лаза ҳосил қилиши
+
−
−
−
Цитратни ўзлаштириши
±
−
+
± кўпроқ(-)
Оммавий стафилококкли интоксикацияларни эпидемиологик анализ қилиш
учун стафилококк фаглари тўплами ёрдамида
турли манбалардан ажратиб
олинган культуралар фаготипи аниқланади.
Cl.perfringens нинг энтеротоксинини аниқлаш учун гўшт, балиқ
консервалари ва бонқа маҳсулотлар текширилади. Бу моддалар натрий
хлориднинг изотоник эритмаси билан экстракция қилиниб центрифугаланади ва
чўкманинг устки қисми оқ сичқонларнинг қорин пардасига ёки
денгиз
чўчқачаларининг териси орасига юборилади.
Ҳайвонларнинг 3—4 соат давомида ҳалок бўлиши ёки юборилган жойда
некроз ҳосил бўлиши токсин борлигидан дарак беради.
Уни идентификация
қилиш учун Cl.perfringensнинг антитоксинли зардоблар билан нейтраллаш
реакцияси қўйилади.
Cl.perfringens ва Cl.botulinumларнинг соф культурасини олиш учун, анаэроб
бактерияларни аниқлайдиган усуллардан фойдаланилади (21-мавзуга қаралсин).
Ботулизмда текшириш учун материал қолдиқ овқатлар(гўшт, балиқ
консервалари ва бошқа маҳсулотлар) касалдан олинган материал (қусуқ, қон,
ошқозон ювиндиси, секцион материал. Қонни
текширишда асосан ундаги
токсинни борлиги оқ сичқонларга (2 мл), денгиз чўчқачаларига (5-8 мл) юбориб
аниқланади. Касал нажаси ундаги бактерияни топиш учун бактериологик
текширилади, қолган ҳолларда материалдаги
бактерия ва уни токсинини
аниқлаш усули қўлланилади.
Ботулин токсинини аниқлашда, беморнинг қон зардоби, сийдиги, нажаси,
меъда чайиндиси, овқат қолдиқлари ёки гумон қилинган маҳсулотлардан
(колбаса, гўшт, балиқ, мева, сабзавотлардан тайёрланган консерва ва бошқалар)
фойдаланилади.
Касал қони зардобида ботулин токсинини аниқлаш учун, моновалентли
антитоксинли ботулинга қарши зардобларнинг А, В, Е типлари билан ишланган
эритроцитлар билан ПГАР реакцияси қўйилади. Контрол сифатида қоннинг
нормал зардоби олинади. Овқат маҳсулотларида ботулин токсинини ва
Cl.botulinumнинг токсигенлигини аниқлаш учун оқ сичқонларда токсинни
нейтраллаш реакцияси қўйилади. Токсин серотипларини аниқлаш учун
моновалент зардобларнинг А, В, Е типлари билан реакция қўйилади.
Агар гомолитик антитоксинли зардоб токсинни нейтралласа, сичқонлар ўлмай
қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: