Мавзу 29. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: сальмонеллалар, ботулизм, протей ва бошқа бактериялар, микробиологик диагностикаси


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/15
Sana19.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1623427
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Мавзу 29 Ovqatdan zaharlanish yuqumli kasallik qo‘zg‘atuvchilari salmonellez, botulizm kasaliklarini laboratoriya tashxisi.

Услубий кўрсатмалар 
Овқат токсикоинфекциялари. Текшириш учун материал: касал нажаси
қусуғи, меъда чайиндиси ва инфекция манбаи бўлган овқат маҳсулотлари 
қолдиқлари. 
Бактериологик текширув. Материал сальмонелла, шигелла ҳамда 
эшерихияларнинг соф культурасини олиш учун текширилаётган материал 
дифференциал-диагностик озиқли муҳитларга (Эндо, Плоскирева ва бошқалар) 
экилади. Протейни ажратиб олиш учун эса “Шукевич” усулидан фойдаланилади. 
Экмалар 20—24 соат 37°С ли термостатда ушлаб турилган-дан кейин, 
дифференциал муҳитли косачаларда бактерияларнинг культурал, тинкториал 
хусусиятлари, қиялантирилган озиқли агардаги протей учун характерли 
«ўрмалаб» ўсиши асосида хулоса чиқарилади. Тахмин қилинган микроб 
колониялар соф культурасини олиш учун қиялантирилган (Рессел, Клигер) ГП 
агарга экилади ва шу билан бир вақтда буюм ойначасида агглютинация 


реакцияси қўйилади. Қолган босқичлари қайси қўзғатувчи ажратиб 
олинганлигига боғлиқ бўлиб биохимик, антиген ва бошқа хусусиятлари бўйича 
идентификация 
қилинади. 
Масалан, 
овқат 
токсикоинфекцияларини 
сальмонеллалар келтириб чиқарган бўлса, ажратиб олинган (25 машғулотга 
қаралсин) сальмонеллалар соф культураси қайси сероварларга мансуб 
эканлигини аниқлаш учун сероидентификация қилинади. Аввал поливалентли 
гуруҳга мансуб қон зардоблар билан ва монорецепторли О зардоблар, сўнг Н 
зардобларнинг 1 чи ва 2 чи фазалари билан аниқланади. Олинган натижалар 
асосида салмонеллаларнинг соф культуралари билан маълум монорецептор 
зардоблар ёрдамида пробиркаларда агглютинация реакцияси қўйилади ва 
культура экилган «ола-чипор» қаторлар натижалари билан жамлаб кўрилади ва 
якуний хулоса ва жавоб берилади. Бемор организмидан ва овқат маҳсулотидан 
салмонеллаларнинг айнан бир хил серовари ажратиб олинса, овқат 
токсикоинфекцияси ва касаллик манбаи тўғрисида якуний хулосани чиқариш 
мумкин. Бир қатор салмонеллаларнинг муҳим биокимёвий белгилари ва 
антигенлик тузилиши -жадвалда келтирилган. 
Агар, конденсат сувли, қиялантирилган агарга (“Шукевич” усулида) 
материал экилганда культуранинг ўрмалаб ўсиши кузатилса, ундан қовузлоқ 
билан ҳаракатчанликни аниқлаш учун «эзилган» томчи препарати ва суртма 
тайёрланади. Суртма Грам усули билан бўялади ва микроскоп остида кўрилади. 
Жадвал 61. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling