Эзилган ва осилган томчи усулларидан фойдаланиб препарат тайёрланади. Микроорганизмларнинг ҳаракати аниқланади


Download 0.88 Mb.
bet1/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1573030
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2. Препарат тайёрлаш


https://www.youtube.com/watch?v=OsQOzjdUzIM

https://www.youtube.com/watch?v=Y8zXdqieg5U


https://www.youtube.com/watch?v=VMxJXUWyLuI


https://www.youtube.com/watch?v=Ao1F8_42MJc


https://www.youtube.com/watch?v=PvNkAPSAB1I


https://www.youtube.com/watch?v=4ymW8a_mBbI




2-иш. препарат тайёрлаш ва бўяш усуллари


Машғулотни ўтиш тартиби: Эзилган ва осилган томчи усулларидан фойдаланиб препарат тайёрланади. Микроорганизмларнинг ҳаракати аниқланади. Қаттиқ ва суюқ озиқа муҳитларидан қуруқ препарат тайёрланади ва препаратларни микроскоп остида кўрилади ва расмлари чизилади.
Оддий ва мураккаб бўяш усуллари ва уларни тайёрлаш техникаси ишлаб чиқилади. Машғулот давомида Грамм усулида спораларни бўяш билан танишилади, кейин мустақил равишда мазоклар тайёрланади, оддий ва мураккаб усулда бўялади, препаратларни микроскоп остида кўрилади ва расмлари чизилади.
Керакли асбоб ва реактивлар: Микроскоп. Буюм ва қоплағич ойначалар. Микробиологик сиртмоқ. Микроорганизмларнинг соф культураси экилган пробиркалар ва Петри ликобчалари. Доимий препаратлар. Пастер найчаси. Спирт лампаси. Иммерсион мой. Бўёқ эритмалари (Генциан виолет бўёғи, фуксин, метилен кўки, Люголь). Сув ва колбалар. Штативлар.
Микроорганизмлар препаратларини тайёрлаш учун буюм ойнаси билан қоплағич ойналар ишлатилади. Препарат тайёрлашдан олдин буюм ойнасидаги мойни кетказиш учун у спиртга ҳўлланган латта, сўнгра тоза латта билан артиб қуритилади. Сув ойна устида томчилар ҳосил қилмасдан ёйилиб кетса, бундай ойна тоза ҳисобланади.
Микроорганизмларни буюм ойнасига суриш учун микробиологик сиртмоқ керак бўлади. Эгилган шиша таёқча (шпатель) тутқич ва унга бириктирилган ингичка симдан иборат. Бу сим платинадан ёки қиздирилганда ҳаво кислороди билан оксидланмайдиган ва тез қизиб (чўғ бўлиб) тез совийдиган бошқа бирор металлдан ясалади.
Микроорганизмларни микроскопда тирик ёки ўлик ҳолда кўриш мумкин. Ўлик микроблар бўялган препаратлардагина кўринади. Тирик микробларни эса «эзилган» ва «осилган» томчи препаратларида кўриш мумкин.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling