Эзилган ва осилган томчи усулларидан фойдаланиб препарат тайёрланади. Микроорганизмларнинг ҳаракати аниқланади
Download 0.88 Mb.
|
2. Препарат тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Препаратларни бўяш усуллари.
Қуруқ препаратни бўяш. Мазокни бўяшда препаратни препарат ушлагичга ўрнатилади. Мазокка бир неча томчи бўёвчи суюқлик томизилади. Бўёвчи суюқлик ва тадқиқотнинг мақсадига қараб бўяш муддати турлича бўлади (1-5 дақ. айрим ҳолларда 30 дақ. ва ундан кўп). Препарат бўялгандан сўнг, уни сув билан ювилади ва фильтр қоғоз ёрдамида сув қолдиқлари шимдириб олинади, ҳавода қуритилади ва микроскоп остида кузатилади. Бундай қуруқ препарат суртма дейилади. Тайёрланган суртма фиксация қилинади (қотирилади), яъни спирт лампаси алангасига уч марта тутиб олинади. Умуман препаратларни фиксация қилиш учун спирт лампаси алангаси, спирт билан эфир ва кислота билан формалин аралашмалари ишлатилади.
Суртмани бир неча дақиқа давомида эритмага солиб ҳам фиксация қилиш мумкин. Суртма фиксация қилинганда буюм ойнасидаги микроорганизмлар ўлиб, ойнага ёпишади ва яхши бўялади, бунинг сабаби, бўёқ тирик протоплазмадан кўра, ўлик протоплазмага яхшироқ ўтади. Препаратларни бўяш усуллари. Бўяшнинг оддий ва дифференциялашган усуллари мавжуд. Оддий бўяшда бирор бир бўёвчи модда масалан, ишқорли ёки карболлий эритмаси метилен кўки, фукцин, бинафша ранг генциан ишлатилади. Бунда ҳужайранинг ҳамма қисми бўялади. Турли бўёқлар билан дифференциялашган бўяшда эса ҳужайранинг маълум бир тегишли қисми бўялади. Бунга спораларни Грамм усулида бўяшни келтириш мумкин. Микробиология техникасида микроорганизмларни бўяш учун қуйидаги анилин бўёқлари ишлатилади: қизил бўёқлардан - асосан фуксин, эритрозин; кўк бўёқлардан - метилен кўки, тионин; бинафша бўёқлардан - генциан виолет, метил виолет ва бошқа бўёқлар ишлатилади. Микроблар қуйидаги усулларда бўялади: Оддий усул. Бунда фиксация қилинган препаратлар фақат бир хил фуксин, метилин кўки, генциан виолет каби бўёқлар билан бўялади. Мураккаб усул. Бунда фиксация қилинган препарат бир неча хил бўёқ билан бўялади. Масалан: бактерияларни Грамм ва бактерия спораларини Циль-Нильсен усулида бўяшларни келтириш мумкин. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling