Эзилган ва осилган томчи усулларидан фойдаланиб препарат тайёрланади. Микроорганизмларнинг ҳаракати аниқланади


Download 0.88 Mb.
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1573030
1   2   3   4   5
Bog'liq
2. Препарат тайёрлаш

Грамм усулида бўяш. Микроорганизмлар Грамм усулида бўялиш-бўялмаслигига қараб икки гуруҳга бўлинади:

  1. Грамм усулида микроорганизмлар бинафша ранг бўялса грамм-мусбат дейилади.

  2. Грамм усулида микроорганизмлар қизил рангга бўялса грамм – манфий дейилади.

Грамм усулида бўяш микроорганизмларнинг турини аниқлаш учун асосий белги бўлиб, у қуйидагилардан иборат:
Қуритилган ва фиксация қилинган мазокка генциан-виолет бўёғидан қуйилиб, 1-2 дақиқа сақланади. Сўнгра бўёқ сув билан ювиб ташланади ва мазокка Люголь эритмаси (Kj даги j эритмаси) томизилиб, 1-2 дақиқа қўйилади. Бу эритма ҳам сув билан ювиб ташланиб, мазок спиртга 0,5-1 дақиқа солиб қўйилади. Сўнгра препарат яна сув билан ювилади ва унга фуксин бўёғидан қуйилади, 3-4 дақиқа кейин бўёқ сув билан ювилиб, мазок ҳавода қуритилгач, унга бир томчи иммерсион мой томизилади ва микроскопда иммерсион объектив билан қаралади. Грамм-мусбат усулида бўяладиган микроорганизмлар протоплазмасида генциан-виолет билан йод эритмасининг бирикмаси вужудга келади, бу эритма спиртда эримайди; бундай микроорганизмлар спиртга ботирилганда рангини йўқотмай, тўқ бинафшалигича қолаверади. Грамм-мусбат усулида бўялмайдиган микроорганизмларнинг протоплазмасида генциан-виолет билан йод бирикмаси ҳосил бўлади, лекин спиртда эриб кетади. Натижада микроорганизмлар рангини йўқотади. Рангсизланган микроорганизмлар фуксин билан бўялганда қизил тусга киради. Грамм-мусбат микроорганизмлар микроскопда тўқ бинафша, грамм-манфий микроорганизмлар эса қизил бўлиб кўринади.

Намуна учун препарат тиш ғуборидан тайёрланади. Бунда грамм-мусбат микроорганизмлар ва грамм-манфий микроорганизмлар ҳам бўлади. Грамм-мусбат микроорганизмлар бўялиш жиҳатидангина эмас, бир қанча биологик хоссалари билан ҳам грамм-манфий бактериялардан фарқ қилади. Антибиотиклар грамм-манфий микроорганизмлардан кўра грамм-мусбат микроорганизмларга тезроқ таъсир этади. Микроорганизмларнинг Грамм усулида қандай бўялишига қараб, унга турли антибиотикларнинг қандай таъсир этишини олдиндан билиш мумкин.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling