Эзилган ва осилган томчи усулларидан фойдаланиб препарат тайёрланади. Микроорганизмларнинг ҳаракати аниқланади


Эзилган томчи препаратини тайёрлаш


Download 0.88 Mb.
bet2/5
Sana18.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1573030
1   2   3   4   5
Bog'liq
2. Препарат тайёрлаш

Эзилган томчи препаратини тайёрлаш. Тоза буюм ойнасига пипетка билан тоза сувдан бир томчи томизилади. Кейин спирт лампаси алангасида чўғ бўлгунча қиздирилган микробиологик сиртмоқ билан зарур микроорганизмлар олиниб, сув томчисига қўшиб аралаштирилади. Шундан кейин сиртмоқ қиздирилиб, ундан қолган микроорганизмлар йўқ қилинади. Микроорганизмлар аралаштирилган сув томчиси қоплағич ойна билан ёпилади, томчи шу тариқа эзилиб, микроскопда ўртача катта қилиб қаралади.

Эзилган томчи препаратини тайёрлаш



1-пипетка; 2-сув; 3-буюм ойнаси; 4-пинцет; 5-микроорганизм;
6-қоплағич ойна; 7-тайёр микропрепарат.

Қоплағич ойнани томчи четига қирраси билан қўйиб, кейин аста-секин бутун томчини ёпиш керак.


Осилган” томчи тайёрлаш. “Осилган” томчи тайёрлаш учун ўртасида думалоқ чуқурчаси бўлган махсус буюм ойналаридан фойдаланилади. Чуқурчанинг ташқи четларига вазелин суртилади, сўнгра тоза қоплағич ойнанинг ўртасига микробиологик сиртмоқ билан юқорида айтилган усулда бактериялар аралашган кичик сув томчиси суртилади. Шундан кейин қоплағич ойна томчили томони билан шундай ағдариб қўйиладики, ундаги томчи буюм ойнасидаги чуқурчанинг ўртаси устидан осилиб туради, қоплағич ойнанинг четлари чуқурча четларига суртилган вазелинга ёпишади. Вазелин суртилганлиги учун чуқурчага ҳаво кирмайди ва томчи қуриб қолмайди.
Эзилган ва осилган томчи препаратлари бактерияларнинг ҳаракатини текширишга имкон беради.
Суртма (қуруқ препарат) тайёрлаш. Микроорганизмларни иммерсион объектив билан катта қилиб кўриш учун ўлдирилган микроблардан қуруқ препарат тайёрланади. Бу препаратлар микробиологик амалиётида кўп қўлланилади. Уларни бўялган ҳолда микроскоп остида кўрилади. Фиксацияланган препаратларнинг моҳияти шундан иборатки, тирик объектнинг ҳаёт фаолияти тўхтатилиб, унинг тузилиши сақлаб қолинади. Фиксацияланиш туфайли ҳужайра шишага маҳкам ёпишади ва яхши бўялади. Фиксацияланган препаратлар патоген микроорганизмлар билан ишлаганда жуда муҳим (хавфсизлик нуқтаи назаридан).









Препарат ва қоплағич ойналар

Махсус препарат ойнаси



Препарат тайёрлаш учун зарур асосий жиҳозлар

Буюм ойнаси этил спирти ва олтингугурт эфирини (1:1) аралашмасидан иборат суюқлик билан майдон тозалангандан сўнг, унинг сиртига бир томчи водопровод суви томизилади. Куйдирилган бактериал илгак ёрдамида микроорганизм экилган пробиркадан унинг маълум массасини олиб, сув томчисига қўйилади. Илгак ёрдамида томчидаги масса буюм ойнаси сиртига, тахминан 4 см2 юзага суртилади. Суспензия қуюқ бўлса, сув билан суюлтиради. Бунинг учун стерил илгак ёрдамида озгина суспензиядан олинади ва бошқа буюм ойнасидаги бир томчи сувга қўшилади. Сўнгра юпқа қилиб суртилади ва буюм ойнаси уй ҳароратида ёки спирт лампасининг алангасидан анча юқори қилиб ушланган ҳолда қуритилади. Мазокни қуритишда қаттиқ қиздириш мумкин эмас, чунки ҳужайра оқсиллари ивиши натижасида унинг тузилиши ва шакли ўзгариб кетади. Қуритилган препарат фиксацияланади. Ҳужайра шакли ўрганиладиган бўлса мазокни фиксациялаш спирт лампаси алангаси устида, агар ҳужайрани ички тузилиши ўрганиладиган бўлса кимёвий бирикмалар ёрдамида амалга оширилади. Биринчи ҳолатда препарат аланга устидан ён томони билан 3-4 марта секинлатиб ўтказилади.


Кимёвий моддалар билан фиксацияланганда хром бирикмаларидан, формалин, ацетондан фойдаланилади.
Препаратни фиксациялашнинг кенг тарқалган усулларидан бири, уни 96% этил спирти ва эфирни (Никифоров эритмаси) тенг миқдордаги аралашмаси билан ишлов бериш ҳисобланади. Бунда препарат маълум вақтга фиксацияловчи суюқликка ботириб қўйилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling