Мавзу 29. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: сальмонеллалар, ботулизм, протей ва бошқа бактериялар, микробиологик диагностикаси


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/15
Sana19.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1623427
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Мавзу 29 Ovqatdan zaharlanish yuqumli kasallik qo‘zg‘atuvchilari salmonellez, botulizm kasaliklarini laboratoriya tashxisi.

Холероген—анатоксин. Суюқ озиқа муҳитида ўстирилган ва 
ўлдирилган вабо вибрионларининг аралашмаси. Препарат кераксиз 
моддалардан тозаланиб, қуруқ ҳолда ишлаб чиқарилади. Вабонинг махсус 
профилактикасида қўллани-лади. 
Қорин тифининг кўп валентли бактериофаги. Таблетка ҳолда бўлиб, 
кислотага чидамли қобиқ билан қопланган. Қорин тифи касаллигининг олдини 
олишда қўлланилади. 
Дизентериянинг кўп валентли бактериофаги. Таркибида Флекснер ва 
Зонне шигеллаларини эритувчи фаглар сақлайди. Булар ҳам кислотага 
чидамли, қобиқ билан ўралган, таблетка ҳолда чиқарилади. Касалликни 
даволаш ва олдини олишда қўлланилади. 
Коли-протей бактериофаги таркибида энтеропатоген эшерихиялар ва 
протейларнинг кенг тарқалган серогруппаларини эритувчи фаглар бор. Суюқ 
ҳолда чиқарилади. Касалликнинг олдини олишда ва даволашда қўлланилади. 
Вабо фаги. Типик вабо фаглари вабо вибрионларини фарқлаш ва 
турларини аниқлашда қўлланилади. Поливалентли вабо бактериофагидан 
даво-профилактика мақсадларида фойдаланилади. 
Стафилококк 
бактериофаглари 
(халқаро 
тўплам). 
Овқат 
интоксикациясини эпидемиологик анализ қилиш мақсадида стафилококклар
фаготипини аниқлаш учун қўлланилади 


Колибактерин. Таркибида Е. coli M17 штаммининг қуритилган ҳолдаги 
тирик ҳужайраларини сақлайди, бу қатор ичак патоген бактерияларга қарши 
кучли антагонистик хусусиятга эга. Препарат кўпинча болаларда 
дисбактериоз ва дизентерия касалликларини даволашда қўлланади. 
Бифидумбактерин. Таркиби В. bifidum тирик хужайраларининг лиофил 
усули билан қуритилган аралашмаларидан иборат. Препарат болаларда 
дизентерия 
ва 
қўзғатувчиси 
номаълум 
бўлган 
сурункали 
ичак 
инфекцияларини даволашда қўлланилади. 
Бификол. Бу Е. coli Ml7 штамми ва В. bifidum тирик бактерияларининг 
қуритилган аралашмасидан иборат бўлиб, юқорида кўрсатилган ҳолларда 
қўлланилади. 
Ичак 
инфекцияларини 
даволашда 
қўлланиладиган 
антибиотиклар ва химиятерапевтик препаратлар антибиотиклар: тетрациклин, 
морфоциклин, сигмамицин. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling