ГЛОССАРИЙ
Реферат – бу ёзма иш тури бўлиб, турли манбалардан жамланган маълумотлар асосида битта мавзуни ёритиш мақсад қилинади.
Рефератнинг ўзига хослиги: кенг миқёсли далиллар, қиёслашлар, мушоҳадалар, баҳоларга эга бўлмайди, шунинингдек, матнда қандай янги, муҳим жиҳат бор, деган саволга жавоб беради.
Рефератлаш қандайдир масаланинг бир ёки бир неча манбаларнинг таснифланиши, умумлаштирилиши, таҳлили ва синтези асосида баён қилинишини назарда тутади.
Баённинг тўлиқлиги бўйича реферат: ахборотли (реферат - конспектлар) ва индикатив (реферат - резюмелар)га бўлинади.
Рефератланадиган манбалар сони бўйича: монографик ва таҳлилий рефератга бўлинади.
Библиографик баён: Ф.И.О. Асар номи. Нашр қилинган жойи. Нашриёт. Йил. Саҳифалар сонини назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |