Яшил тош минтақалар таркибан базальтлар, коматиитлар, ўта асосли жинслардан иборат бўлиб


Download 0.64 Mb.
bet4/11
Sana18.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1584873
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
8.2.3 Геокимёвий жараёнлар
Терриген ва гил заррачалар, коагуляцияга учраган коллоидлар механик йўл билан ҳаракат қилади ва умумий дифференциация қонуниятларига бўйсунади. Сувда эриган кимёвий элементларнинг чўкиши биоген ва бевосита кимёвий йўл билан содир бўлади. Шу боис кимёвий элементлар ва бирикмалар миграцияси ва тўпланиши бевосита ёки билвосита тирик организмлар ва уларнинг қайта ҳосил қилган ҳосилалари таъсирида пайдо бўлади. Ландшафтлардаги геокимёвий вазият, баъзи ҳолларда, биосфера таъсири остида бўлади. Биоген ва геокимёвий жараёнлар шунчалик бир-бири билан чамбарчас боғланганки, баъзан уларни ажратиб бўлмайди. В. И. Вернадский фикрича, бу биогеокимёвий жараёнлардир.
Таъкидлаш лозимки, кўпчилик ландшафтларда эритмалардан кимёвий элементларнинг чўкиши амалий нуқтаи назардан мумкин эмас, чунки уларнинг миқцори ниҳоятда кам ва эритмалар тўйиниш даражасига етмайди. Арид ўлкалардаги ландшафтлар бундан истисно, чунки у ерда буғланиш натижасида сув билан тўйиниш мумкин. Бундай йўл билан хемоген карбонатлар, сульфатлар ва хлоридлар ҳосил бўлади. Металлар эса муҳитнинг кислота-ишқорли ва оксидланиш-тикланиш шароитига боғлиқ.
Биоген ва кимёвий жараёнлар ўзгарувчанлиги хилма-хил шаклларда намоён бўлади. Уларнинг ривожланиш механизми (фотосинтез, биофильтрация, кимевий чўкиш, сорбция, коллоидлар коагуляцияси ва б.) биоген ва хемоген чўкиндиларнинг хилма-хиллигида ўз аксини топади. Ундан ташқари, биоген ва хемоген жараёнлар, динамик жараён билан устма-уст туша туриб, кўплаб кўрсаткичлар бўйича (аутиген акцессориялар, фойдали қазилмалар ва б.) фақат ётқизиқларга хос бўлган хусусиятларни белгилайди. Динамик вазиятдан фарқли ўлароқ, улар геологик вақт давомида жуда чуқур ўзгаришларга дучор бўлади. Ландшафтлар эволюциясини ўрганиш, уларнинг Ер тарихида қайтарилмаслиги, био- ва геокимевий кўрсаткичларни қайта тиклашга асосланади. Улар иқлимнинг ўзгаришига, атмосферанинг таркибига, тектоник режимга ва кўплаб ташқи омилларга жуда сезгирдир, бу эса чўкинди тўпланишининг турларини тез алмашувига олиб келади. Бу билан Ер қобиғида ҳар хил турдаги чўкинди тўпламларининг шаоланиши, уларга хос бўлган аутиген (хемоген) минераллар ва фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлиши улар билан боғлиқ.
Биоген ва геокимёвий жараёнларни қайта тиклаш биологик ҳосилдорликни, органик муҳитнинг таркибини, ландшафтларнинг кислота-ишқорлик ва оксидланиш-тикланиш хусусиятларини, ҳаракатларда иштирок этувчи кимёвий элементларнингтаркиби ва ҳажмини ўрганишни тақозо қилади. Ушбу жараёнлар билан боғлиқ бўлған тўсиқлар бўлиши ландшафтларнинг таркибий қисми сифатида кўрилиши лозим. Уларнинг тузилиши ва ривожланиши фациал зоналлик қонуниятларига бўйсунади.
Кислота-ишқорли (рН) ва оксидланиш-тикланиш (ЕН) вазиятлари геокимёвий муҳитнинг муҳим кўрсаткичлари ҳисобланади.

7 — Т.Н.Долимов, В.И.Троицкий
97

Кислота-ишқорли шароит сувдаги кислота-нордон шароит ёки кучли катионлар (калий,натрий, кальиий, магний) билан аниқланса, ишқорли шароит рН — қиймати -водород ионларининг миқдорини манфий логарифми билан ўлчанади. рН қиймати 0 дан то 14 гача ўзгаради. Табиий сувларни рН миқдори бўйича 4 гуруҳга ажратиш мумкин:

  1. Жуда нордон сувлар (рН<3) сульфид конларининг оксидланиш зоналарида учрайди. Бу ерда Н250д ҳосил бўлади; вулканик ҳудудларда, фумароллар таркибида НС1 бўлади. Кучли нордон сувли ландшафтлар кам тарқалган.

  2. Нордон ва суст нордон сувларда рН миқдори 3 дан 6,5 гача бўлади. Нордон муҳит ор-ганик кислота (органик моддаларнинг қайта ҳосил бўлган ҳосилалари) ва кўмир кис-лоталарининг (сувдаги С02 эритмаси) иштироки билан характерланади.

  3. Нейтрал ва суст ишқорли (рН 6,5 дан то 8,5 гача) бикарбонат кальций Са (НС03>2 миқдори билан белгиланади. рН кўрсаткичи эриган С03 миқдори билан боғлиқ. Унинг миқдори кўпайиши билан карбонатлар эрийди, камайиши билан эса эриган ҳолатдан кристаллик ҳолатга ўтади.

  4. Ўта ишқорли сувларда (рН>9) кўпчилик ҳолларда содалар (Иа2С03) иштирок этади. Бу кўрсаткич хемоген карбонат чўкиндиларни таҳлил қилишда катта аҳамиятга эга. Ишқорли сувнинг ишқор кислоталигига қараб ҳавзалардаги карбонатлар миқдорига баҳо берилади. Кўмир кислоталарининг концентрацияси сувда эриган карбонат ҳажмини назорат қилади. С02 миқцорининг кўпайиши суюқлик ишқорлигини камайтиради, аммо ишқорли захирани кўпайтиради. Бу СаС03 эриши ва унинг эриган бикарбонатга Са(НСО,)2 ўтиши билан кузатилади. Аксинча, фотосинтез йўли билан суюқликлардан С02 олиниши ёки ҳароратнинг ошиши билан ишқорлилик ошади, чунки эриган карбонатларнинг бир қисми қаттиқ фазага ўтади. Денгиз сувининг рН кўрсаткичи эркин кўмир кислота миқдори билан, ишқорли захира эса боғланган кўмир кислота миқцори билан характерланса, унда ҳар хил ишқорли захиралардаги кўмир кислоталарининг умумий миқдори билан рН кўрсаткичи ўртасида кучли боғланиш бўлади.

Денгиз ҳавзаларида ишқорлик шароитига қараб кальцитнинг эриши ёки, аксинча унинг кимёвий йўл билан чўкиши содир бўлади. Шунинг учун фотосинтез зонасида ўсимликлар сувдан С02ни ўзлаштиради ва кальцитнинг (арагонит) кристалланиш имконияти пайдо бўлади. Сув ўсимликлари кенг ривожланган жойларда карбонатларнинг хемоген чўкиндилари учрайди. С02 кам миқдорда бўлган илиқ сувларда оолитли, пелитоморф (майда донали) кристалли ва бошқа хемоген чўкиндилар ҳосил бўлади.
Карбонат чўкиндилар қўшимча ҳароратга боғлиқ бўлиши мумкин. Сувнинг ҳарорати кўтарилса, С02 нинг эриши камаяди, бу уларнинг ишқорлилиги кўпайишига олиб келади ва шу сабаб, суюқликдаги кальций карбонатлари чўкиши кузатилади. Шу боис, пелитоморф оҳактошлар тропик ва субтропик ўлкаларда кенг тарқалган. Хемоген иўл билан ҳосил бўлган оолит оҳактошлар саёз шароитларда, эриган карбонатлар концентрацияси кўп жойларда учрайди.
Бу соҳада учта асосий вазият белгиланади:

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling