Табиин-географик ландшафтлар ва фациялар


Download 50.58 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi50.58 Kb.
#1593302

8.5. Табиин-географик ландшафтлар ва фациялар
Ҳозирги вақтда ландшафт вазиятлари ҳақидаги тушунчалар чўкинди ҳосил бўлиш жараёнини жуда умумий тарзда белгилайди. Ҳақиқатда эса бу жараённинг асосини динамик, биоген ва геохимик жараёнлар ташкил этади. Шунинг учун ҳам ландшафт ва унинг учта тизими — динамик, биоген ва геокимёвий соҳалари — чўкинди тўпланиш жараёнининг умумий йўлини белгилайди. Уларнинг ўзаро алоқадорлиги чўкиндиларнинг терриген (бўлакли), биоген ва хемоген қисмлари орасидаги нисбат билан ифодаланган. Конкрет кесмалардаги уларнинг нисбати чўкинди ҳосил бўлишига бу уч жараённинг реал таъсирини акс эттиради. Масалан, терриген чўкиндиларнинг тўпланиши, уларнинг ички тузилиши ва ташқи кўринишининг шаклланиши, биринчи навбатда, динамик жараёнлар билан боғлиқ. Аммо уларнинг маълум фойдали қазилмаларга ихтисослашуви геокимёвий ва биоген жа-раёнларнинг алоҳида аҳамиятини акс эттиради. Биоген ва хемоген кўрсаткичлар бўйича ихтисослашган терриген етқизикларнинг турли-туманлиги шу орқали тушунтирилади. Ва аксинча, карбонат, эвапорит ва силицит ётқизиқларнинг ҳосил бўлиши нафақат ланд-шафтларнинг кинематик хоссалари, балки уларнинг биологик маҳсулдорлиги ва геокимёвий хусусиятлари билан белгиланади.
Натижада конкрет кесмаларда фацияларнинг мавжудлиги табиий-географик кўрсат-кичларга асосланган ландшафтлар таснифидан келиб чиққанига қараганда анча ранг-баранг ва мураккаброқ эканлиги аён бўлади. Бунга мисол қилиб континентал ландшафтларни кўрсатиш мумкин. Улар аллювиал кўмирли жинслардан ёки карбонатлар, сульфатлар ва ҳатто хлоридлар билан бойиган қизил рангли жинслардан иборат бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда денгиз ётқизиқлари фақат терриген жинслардан, иккинчи ҳолда эса фақат карбонатли ётқизиқлардан иборатбўлиши мумкин. Булар чўкинди ҳосил бўлиш жараёнининг ниҳоятда мураккаблигидан далолат беради. Бу умумлаштирилган ҳолда динамик, биоген ва хемоген жараёнларнинг реал ҳиссасини ва улар орасидаги муносабатни билдиради. Чунки чўкинди жинсларининг деярли барчаси чўкинди моддаларнинг генетик компонентлар нисбати билан ифодаланган жараёнларни акс эттиради. Кўриб чиқилаётган тизимларнинг чўкинди моддалар ташкил бўлишидаги барча тоифаларида — фацияларда, формацияларда ва уларнинг мажмуаларида таъсири кўринади.
Умуман олганда, фация тўғрисидаги тушунча дастлабки модданинг таҳлилидан ҳамда унинг дифференциацияси ва тўпланишидаги геодинамик, иклимий ва палеогеографик вазиятларидан иборат бўлади. Бироқ бунда ҳар доим ҳам модда манбаи, тектоник режим ва иқлимий шароитлар юқори тартибдаги категориялар эканлиги ҳисобга олинавермаслиги динамик, биоген ва геокимёвий жараёнларнинг фаолият кўрсатишини белгилайди ва назорат қилади. Улар ҳақиқатан ҳам бевосита эмас, балки билвосита таъсир кўрсатади.
Тектоник вазият ва иқлим ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ҳамда уларнинг табиий-географик ландшафтлар тузилиш хусусиятлари ва ривожланишига ҳамда улар ҳосил қилган фацияларга таъсири қуйидаги кетма-кетликда тасвирланиши мумкин:
Геодинамик вазият, палеоиқлим, чўкинди моддалар манбалари
Чўкинди ҳосил бўлиш вазияти — табиий-географик ландшафтлар —чўкинди ҳосил бўлишдаги динамик, биоген ва хемоген жараенлар
I
Фациялар — улар учун характерли бўлган табиий-географик вази-
ятлар, ва уларнинг шаклланиш жараёнлари белгиларига эга
чўкинди тўпламлари
Мустақил генетик тизим бўлган ландшафт, биринчи навбатда, геодинамик шароит ва палеоиқлим таъсирида ривожланади. Ландшафтлар палеоиқлимнинг ҳар қандай ўзгаришига ҳам таъсирчан бўлади. Бу эса жинс ҳосил бўлиш турларини алмашувига олиб келади. Ер пўсти кесмасида турли ҳажмий геологик таналар—формацияларнинг мавжудлиги шу орқали тушунтирилади. Улар геодинамик режим ва иқлим ўзгаришини акс эттирувчи қонуний латерал қаторларни ҳосил қилади ва у ўрганилаётган ҳудудни палеоиқлимий ва палеотектоник қайта тиклашда асос бўлади.
103
Download 50.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling