Қишлоқ ХЎжалиги иқтисодиёти” ўқув фани бўйича фойдали маслахатлар
Download 154.55 Kb.
|
18. Фойдали маслаҳатлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Услубий кўрсатмалар
- Мустақил ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат
“ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИҚТИСОДИЁТИ” ўқув фани бўйича ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР мустақил ишини ташкил этиш бўйича Услубий кўрсатмалар Ушбу услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 343-сонли қарорига ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 21 февраль 34- сонли буйруғи билан тасдиқланган “Талаба мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида Намунавий низом” асосида ишлаб чиқилган ва Тошкент Давлат Аграр Университетида, шунингдек, «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» кафедрасида ҳам талабалар мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартибини белгилайди. Бакалавр мустақил иши ишчи ўқув режасида муайян фанни ўзлаштириш учун белгиланган ўқув ишларининг ажралмас қисми бўлиб, у услубий ва ахборот ресурслари жиҳатидан таъминланади ҳамда бажарилиши талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими Низоми талаблари асосида назорат қилинади. Бакалавр «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фани бўйича мустақил ишларнинг умумий ҳажми 19 соатни ташкил этади. Ўқув семестри якунида талабанинг мустақил иши бўйича тўплаган рейтинг баллари ҳар бир фан бўйича аудиториядаги ўқув ишларига берилган рейтинг баллари билан биргаликда гуруҳ рейтинг қайдномасида, талабанинг рейтинг дафтарчасида ва ўқиш кунида университет битирувчисига тақдим этиладиган битирув малакавий иши иловасида қайд этилади. «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фани бўйича талаба мустақил ишининг мақсад ва вазифалари: Мустақил иш бажарилишининг асосий мақсади – кафедра профессор-ўқитувчиларининг бевосита раҳбарлиги ва назорати остида талабаларни семестр давомида фанларни узлуксиз ўрганишини ташкил этиш, олинган билим, кўникмаларини чуқур ўрганиб мустаҳкамлаш, келгусидаги дарсларга тайёргарлик кўриш, ақлий меҳнат маданиятини, янги билимларни мустақил равишда ишлаб топиш ва қабул қилишини шакллантириш ҳамда ушбу тариқа университетда рақобатбардош кадрларни тайёрлашга эришишдан иборат. Мустақил ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат: талабаларни мустақил ишини ташкил этишда, профессор-ўқитувчилар томонидан ягона услубий ёндошиш бўйича шароит яратиш; янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларига эга бўлиш; зарур маълумотларни излаб топиш учун қулай усулларни ва воситаларни аниқлаш; ахборот манбалари ва манзилларидан самарали фойдаланиш; анъанавий ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда меъёрий хужжатлар билан ишлаш; электрон ўқув ва илмий адабиётлар ва маълумотлар банки билан ишлаш; ИНТЕРНЕТ тармоғидан мақсадли фойдаланиш; Берилган топшириқнинг оқилона ечимини аниқлаш; Маълумотлар базасини таҳлил этиш; Иш натижаларини экспертизага тайёрлаш ва эксперт хулосаси асосида қайта ишлаш; Топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндашиш; Ишлаб чиқарилган ечим, лойиҳа ёки ғояни асослаш ва мутахассислар даврасида химоя қилиш; Талабаларда ўқув, илмий-тадқиқот ва амалий ишлар бўйича мустақил кўникмаларни шакллантиришга кўмаклашиш; Талаба шахсини баркамол ривожланиши учун шарт шароитлар яратиш. Download 154.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling