Автохтон тоғ жинсларидир. Алеврит
Download 39.39 Kb.
|
Geologik Terminlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алевролит
- Алпийская складчатость – Альп бурмаланиши .
Автохтон – бурмали ўлкаларда тектоник қопламалар ҳосил бўлиш жараёнида уларнинг ўз жойида қолган қисми. Ҳосил бўлган жойида сақланиб қолган жинслар Автохтон тоғ жинсларидир. Алеврит – майда бўлакчалардан иборат чақиқ (парчаланган), ғовак, юмшоқ чўкинди жинс, асосан минерал зарралардан (кварц, дала шпати, слюда ва бошқалардан иборат. Алеврит ўз заррачаларининг ўлчамига кўра қумдан майинроқ, гилдан дағалроқ бўлади. Алевритдаги заррачаларнинг диаметри кўпинча 0,1 мм дан 0,01 мм гача. Шундай заррачалардан ҳосил бўлган тоғ жинсларининг тузилиши Алеврит структураси, заррачалари эса Алеврит фракцияси деб аталади. Алевролит – зичлашиб ва цементлашиб қаттиқ тоғ жинсига айланган алеврит. Аллохтон – тоғ жинслари йиғиндиси; фойдали қазилмалар ва моддаларнинг пайдо бўлган ўринлари (ётган жойи) дан маълум геологик жараёнлар сабабли қиялик ёки нотекис юза бўйлаб янги ўринга силжиши (кўчирилиши) ва қайтадан ётқизиқларнинг пайдо бўлиши. Бундай силжиш бир неча метрдан бир неча юз км. гача бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам қопламаларнинг остида ётган жинслардан бутунлай фарқ қилиши мумкин. Аллювий – аллювиал ётқизиқлар (лотинча alluvio – ётқизиқ) тоғ жинсларининг нураши ва уларни оқар сув парчалаши натижасида сув билан оқиб борган ва бирор ерда тўпланган жинслар. Аллювий таркиби, тузилиш хусусиятлари бўлакларнинг катта-кичиклигига, дарёларнинг гидрологик режимига, ювиладиган тоғ жинсларининг таркибига, геоморфологик шароитларга боғлиқ. Аллювий таркибида шағал, қум, гил ва бошқалар бўлади. Кўпинча, Аллювий орасида ўсимлик ва чучук сувларда яшайдиган турли жониворлар (моллюскалар ва умуртқали ҳайвонлар) нинг қолдиқлари ҳам учрайди. У сувнинг тез ёки секин оқиши ва йўналишига қараб ҳар хил қатламли бўлади. Алпийская складчатость – Альп бурмаланиши. Бўр даврининг охири ва кайнозойда бўлиб ўтган бурмаланиш жараёнлари учун хосдир. Альп бурмаланиши ўлкалари икки йирик минтақа сифатида учрайди. Ўрта ер денгизи минтақаси Европадан то жанубий-шарқий Осиёгача чўзилган (асосан палеоген даврида бўлиб ўтган). Тинч океан минтақасида Тинч океанини ўраб олган жойларда палеоген даврида (илк альп ёки илк кайнозой) ва плиоценда ёки қуйи кайнозойда бўлиб ўтган. Альп бурмаланиши ўлкаларида кўп сонли йирик нефть ва газ ҳавзалари жойлашган (Форс кўрфази, Калифорния, Жанубий Америка, Озарбайжон, Кавказ олди, Ғарбий Украина, Ўрта Осиё, Сахалин ва бошқалар). Download 39.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling