Avtomat, avtomatik liniya, moslashuvchan ishlab chiqarish tizimlari
плугни тортишга қаршилик кўрсатиш қиймати бўйича;
Download 318.42 Kb.
|
Avtomat
плугни тортишга қаршилик кўрсатиш қиймати бўйича;
ишлов берилаѐтган қатлам қалинлигини ўзгариши бўйича; ҳар икки усулдан бира тўла фойдаланиш. Биринчи усулда фойдаланиш учун трактор ва плуг орасида пружина ўрнатилади. Пружина горизонтал текисликда бўладиган қаршиликни ошишида чўзилади, камайишида эса қисқаради. 1-лемех ўрнатилган кор-пус; 2- таянч ғилдирак; 3- пружина; 4-золотник -тақсимлагич. Натижада унга уланган поршенни туғри чизиқ бўйича ҳаракатга келтиради. Ҳаракатдаги поршен золотникдаги сиқилган суюқликни тешикдан чиқиш йўлини очади ѐки ѐпади. Чиқаѐтган босимли суюқлик плугга ўрнатилган куч цилиндрига келиб таъсир қилади, куч цилиндри ўз навбатида плугни ишчи органи-лемехни ҳаракатланиш чуқурлигини ўзгартиради. Шунда плуг томонидан кўрсатилаѐтган қаршилик миқдори ошади ѐки камаяди. Қаршиликни маълум чегарада ушлаб турилиши трактор двигателини бир текис юкланишини ҳам таъминлайди. Бу усул ишлов бериш майдонда тупроқни бир хил таркиб ва ҳолатда бўлгандагина самара беради. Тупроқни майдондаги таркиби ва қаршилик кўрсаткичи турлича қийматга эга бўлганда, биз иккинчи усулдан фойдаланишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Бу усулни қўллаш учун асосий корпусга ўрнатилган лемех олдига махсус (1) таянч ғилдираги ўрнатилади. Ғилдиракни марказдан ўтказилган ўққа (4) золотник - тақсимлагични поршенлари уланади. Ўрнатилган чуқурликни ўзгаришига ўз навбатида тақсимлагичда жойлашган поршен ҳолатини ўзгариши-ўнга ѐки чапга сурилиши натижасида золотникда поршен мавжуд бўлган, ўзи тусиб турган тешикни очади. Золотник-тақсимлагичда босим остида турган суюқлик тешик орқали куч цилиндрига таъсир этади. Натижада плугни ишчи органи - лемехнинг ўрнатилган чуқурлиги ўзгаради.. Қурилмада мавжуд бўлган (3) пружина тизимни маълум берилган чуқурликда ҳаракатланишини бир текис мувозанатлаб боради. Айрим пайтда ҳар икки усулдан фойдаланиш ишлов бериш чуқурлигини бир хил миқдорда ушлаш учун самарали бўлишини таъминлайди. Download 318.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling