Автомат таркибига қуйидаги асосий қисм ва механизм ак-74 автоматнинг вазифаси ва жанговар ҳусусиятлари
Download 0.52 Mb.
|
Автомат АК-74
- Bu sahifa navigatsiya:
- АК-74 автоматнинг тактик ва техник тавсифлари
- АК-74 автоматнинг тактик ва техник тавсифлари.
- Автомат таркибига қуйидаги асосий қисм ва механизм.
- Автоматни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш
МАВЗУ: Автомат механизимлари ва кисимларининг ишлаш тартиби РЕЖА 1.Ак 74 автоматининг вазифаси ва жанговар хусусиятлари 2. АК-74 автоматнинг тактик ва техник тавсифлари 3. Автомат таркибига қуйидаги асосий қисм ва механизм 4. АК-74 автоматнинг вазифаси ва жанговар ҳусусиятлари. 5,45 мм Калашников автомати шахсий қурол ҳисобланиб, гуруҳ қурол-аслахалари таркибига киради душманнинг тирик кучини ва ўт очиш воситаларини яксон қилиш учун мўлжалланган.Калашников автомати доимий ва букилувчан қўндоққа эга бўлиши мумкин. Шунингдек,тунги вақтларда ўт очиш учун автоматга универсал тунги мўлжалга олиш мосламаси НСПУ ўрнатилади. Қўл жангида автоматга найза-пичоқ ўрнатилади. Автоматдан автоматик тарзда (АВ) ёки биттадан (ОД) ўқ узиш мумкин. Автоматик ўқ узиш отишнинг асосий тури ҳисобланади. У қисқа (5-дона), узун (10-дона ўқ) навбалар билан хамда узликсиз олиб борилади. Ўт очиш мобайнида патронлар узатилиши 30-дона патрон сиғадиган қутисимон магазиндан амалга оширилади. Мўлжалга олиб отиш масофаси -1000м. Ер усти нишонларга, самолётлар, вертолётлар, ва парашютчиларга қарата унимли ўт очиш масофаси - 500м. Ер устидаги нишонлар гурухига қарата жамланма ўт очиш узоқлиги -1000 метргача Кетма кет ўт очилганда дақиқада – 10 дона ўқ. Якка таризда ўт очилганда -40 донагача ўқ узилади. АК-74 автоматнинг тактик ва техник тавсифлари. 1-расм. Калашников автоматларининг умумий кўриниши: а - 7,62 мм ёғоч қўндоқли (АКМ); б - 5,45 мм ёғоч қўндоқли (АК-74); в - 5,45 мм йиғилувчан қўндоқли (АКС-74); г - йиғилувчан қўндоқли кичрайтирилган (АКС-74у)
Автомат таркибига қуйидаги асосий қисм ва механизм. 1 ствол, ствол қутиси,зарбдор-тепки механизм, нишонга олиш мосламалари, қўндоқ ва пистолет ушлагич; 2 олов сўндирувчи-компенсатор. 3 ствол қутисининг қопқоғи; 4 затвор рамаси газ поршени б-н биргаликда 5 затвор;затвор рамаси; 6 қайтарувчи механизм; 7 газ трубкаси ствол қопламаси б-н биргаликда 8 цевё; 9 найза-пичоқ; 10 ўқдон. 11 шомпол 12 тозалаш анжомлари учун пенал Автомат комплектига қуйидагилар киради: тасма, мойлаш учун керакли ашёлар, ўқдон учун халта Йиғилувчан қўндоқли АКС-74 автоматига, булардан ташқари, қуйидагилар киради: ўқдон солишга мўлжалланган чўнтакли автомат чехоли, тунда нишонга олиш учун мўлжалланган нишонга олиш универсал мосламаси. Автоматнинг автоматик ишлаш ҳаракатига ствол канали (тешиги)дан газ камораси (бўлмаси) орқали затвор рамасининг газ поршенига узатилаётган порох газларининг энергияси асос қилиб олинган. 2-расм. Калашников автоматининг асосий қисм ва механизмлари: Автоматни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш Автоматни қисмларга ажратиш ва йиғиш стол ёки тоза тўшама устида олиб борилади.Қисм ва механизмлар қандай ажратилган бўлса, шундай тартибда териб чиқилади. Улар билан эҳтиёткорона муомала қилиш, бирор қисмни бошқа қисм устига қўймаслик ҳамда ортиқча куч ишлатмаслик зарур. Автоматни қисмларга ажратиш тўлиқ ёки тўлиқсиз бўлиши мумкин. Тўлиқ қисмларга ажратиш автомат ўта ифлосланиб, тозалаш ишлари олиб борилганда, ёмғир, қор ёки қум остида қолиб кетганда, бошқа мойлаш турига ўтилганда ва таҳмирлаш ишлари олиб борилганда ўтказилади. Қолган барча вазиятларда тўлиқсиз қисмларга ажратиш ишлари олиб борилади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling