Автомат таркибига қуйидаги асосий қисм ва механизм ак-74 автоматнинг вазифаси ва жанговар ҳусусиятлари


Затворли затвор рамаси ажратилади


Download 0.52 Mb.
bet3/15
Sana16.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1782007
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Автомат АК-74

Затворли затвор рамаси ажратилади (7-расм). Автоматни чап қўлда ушлаган ҳолда, ўнг қўл билан затвор рамаси орқага, оҳиригача тортилади. Уни затвор билан биргаликда кўтариб, ствол қутисидан ажратиб олинади.

7-расм. Затворли затвор рамасини ажратиш


Затвор рамасидан затвор ажратилади (8-расм). Затвор рамасининг затворини юқорига қаратиб, чап қўлга ушланади, ўнг қўл билан эса затвор орқага тортилади, сўнг уни шундай айлантириш керакки, затворнинг бошқарувчи дўнги (вқступ) затвор рамасининг фигурали кесикларидан (вқрез) чиқиши керак. Шундан сўнг затвор олдинга тортилиб, зат-вор рамасидан ажратиб олинади.

8-расм. Затвор рамасидан затворни ажратиш




Ствол қопламали газ трубкаси ажратилади (9-расм). Автоматни чап қўл билан ушлаб турган ҳолда ўнг қўл билан ашёлар пеналининг тўғри бурчакли тешиги газ трубкасининг ушлагичи (замқкателғ)нинг эгик (вқступ) қисмига кийгизилади, ушлагични тик бўлгунча буралади ва газ трубкаси ечиб олинади.

9-расм. Ствол қопламали газ трубкасини ажратиш




Автоматни тўлиқсиз қисмларга ажратилгандан кейин уни йиғиш тартиби
Ствол қопламали газ трубкасини бириктириш. Автоматни чап қўл билан ушлаган ҳолда газ трубкасини олд учи билан газ бўлмасининг газ ўтказиш жойи (патрубок)га кийдирилади ва ствол қопламасининг орқа томонидан пастга, ствол томон босилади; газ трубкасининг ушлагичи мўлжал таглигидаги махсус ўйиққа маҳкамлаб қўйилади.
Затворни затвор рамасига бириктириш. Затвор рамаси чап қўлга, затвор эса ўнг қўлга олинади ва унинг юмалоқ (цилиндрик) қисми рама каналига солинади. Затворнинг бошқарувчи дўнги затвор рамасининг фигурали кесигига киргунга қадар айлантирилади ва затвор олдига сурилади.
Затворли затвор рамасини ствол қутисига бириктириш. Чап қўл билан қўндоқ бўйинчасидан ушланади. Затвор рамасини ўнг қўл билан шундай ушлаш керакки, бош бармоқ билан босиб турилган затвор олд ҳолатда бўлиши керак. Шу ҳолатда газ поршени мўлжал таглигининг бўшлиғига киргизилади ва ствол қутисининг қайрилмаларига затвор рамасининг ўйиқларига тушгунча затвор рамаси олдинга сурилади, уни ствол қутиси томон бироз босиб олдинга сурилади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling