Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг асосий компонентлари


Download 125.78 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi125.78 Kb.
#1494380
  1   2   3   4
Bog'liq
1-маъруза

Кириш. Тизим тушунчаси ва унинг турлари

Режа

Тизим тушунчаси

«Тизим» деганда бир вақтнинг ўзида ҳам ягона яхлит деб қараладиган ҳар қандай объект, ҳам қўйилган мақсадларга эришиш манфаатларида бирлаштирилган турли элементлар мажмуи тушунилади.

Маълумки, бугунги кунда кўплаб турли хил тизимлар яратилган бўлиб, улар ўз таркиби ва бош мақсадлари бўйича бир-биридан фарқланади.


Тизим

Тизим элементлари

Тизимнинг бош мақсади

Фирма

Одамлар, жиҳозлар, материаллар, бино ва бошқалар

Товар ишлаб чиқариш

Компьютер

Электрон ва электр механик элементлар, алоқа линиялари ва бошқалар

Маълумотларга ишлов бериш

Телекоммуникацион тизим

Компьютерлар, модемлар, кабеллар, тармоқ дастурий таъминоти ва бошқалар

Ахборот узатиш

Ахборот тизими

Компьютерлар, компьютер тармоқлари, одамлар, ахборот ва дастурий таъминот

Профессионал ахборот ишлаб чиқариш

«Тизим» тушунчаси кенг тарқалган ва жуда кўплаб маъноларда қўлланилади. Ахборот тизимларига нисбатан қўлланилганда аксарият ҳолларда техник воситалар ва дастурлар тўплами назарда тутилади. Компьютернинг фақат аппарат қисмини тизим деб аташ мумкин. Муайян амалий вазифаларни бажариш учун ҳужжатларни юритиш ва ҳисоб-китобларни бошқариш жараёнлари билан тўлдирилган кўплаб дастурларни ҳам тизим деб ҳисоблаш мумкин.
Ҳар бир тизим тўрт асосий қисмдан иборат:
киритиш;
ишлов бериш;
чиқариш;
тескари алоқа.

Ахборот тизимининг мақсади – муайян профессионал фаолият билан боғлиқ бўлган профессионал ахборот ишлаб чиқариш. Ахборот тизимлари ҳар қандай соҳадаги вазифаларни ҳал қилиш жараёнида зарур бўладиган ахборотни тўплаш, сақлаш, ишлов бериш, чиқариб беришни таъминлайди.


Download 125.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling