Ҳозирги вақтда турли мақсадларга мўлжалланган кўплаб ахборот- маълумот тизимлари муваффақиятли ишлаб турибди, улар фойдаланувчиларнинг ахборот сўровларини қондириш учун йўналтирилган. Бундай тизимларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларда сўровга мувофиқ равишда топилган ахборотдан айнан шу тизимнинг доирасида бевосита фойдаланилмайди, балки фойдаланувчига берилади, у олинган ахборотдан ўзига зарур исталган мақсадларда фойдаланади. Бошқарув тизимлари турли- туман бошқарув ва техник-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган. Одатда бу тизимлар корхоналар, ташкилотлар, тармоқлар (масалан, касалхоналар, автоматлашган омборлар, моддий-техника таъминоти ва заҳира қисмларини бошқариш, кадрларни ҳисобга олиш ва бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимлари) автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (АБТ) доирасида ишлайди
Do'stlaringiz bilan baham: |