1-сонли маъруза матни. Мавзу: Кириш. Йўл қурилиш ва ер қазиш машиналарининг қўлланилиши билан боғлиқ бўлган ривожланиш йўналишлари


Download 60.56 Kb.
bet1/2
Sana25.03.2023
Hajmi60.56 Kb.
#1294738
  1   2
Bog'liq
ер казиш 1


1-сонли маъруза матни.
Мавзу: Кириш. Йўл қурилиш ва ер қазиш машиналарининг қўлланилиши билан боғлиқ бўлган ривожланиш йўналишлари.


Таянч сўзлар: машина интеллекти, автогрейдр, автоматлаштирилган ўзи юрар йўл қуриш комплекси, энергия аккумуляцияси, актив иш аъзолари, ишчи аъзо билан ўзаро таъсир этувчи мухит, ўйиқ, уюм, обочина, кювет, рах.
Режа:

  1. Сўз боши. Ер қазиш ва йўл қуриш машиналарининг иш жараени ва хисоби ўзлаштирилган хамда ўзлаштириладиган фанлар билан таркибий-мантиқий боғлиқлиги.

  2. Ўзбекистон Республикасининг қурилиш сохасидаги ютуқлари.

  3. Йўл қурилишидаги замонавий техналогиялар ва ундаги иш жараёнларининг ривожланиш йўналишлари.

Мазкур маърузалар матнлари “Ер усти транспорт тизими “ихтисослигининг ўқув режасининг “Ер қазиш ва йўл қуриш машиналари” фанининг юкламасига (20 соат маъруза ва 30 соат лаборатория-амалиёт дарслари) биноан тузилди. Фан бўйича тахсил олишни ташкил қилиш тартибига биноан хар бир лаборатория-амалиёт дарсида жорий назорат (жами 30 балл) икки маротаба оралиқ назорат ва якуний назорат (40 балл) ишлари белгиланган. Ушбу фан бўйича таълим беришда физика, математика, чизмачилик, материалшунослик, машина деталлари, материаллар қаршилиги, машина ва механизмлар назарияси фанларида узлаштирилган билимларга таянилади.


Йўл қуриш ва ундан фойдаланишдаги ишларни асосий олти гурухга бўлиш мумкин:
1). Маълум худуддаги йўл ости тасмасини шакллантириш учун ер қазиш, грунтни та-шиш, бўйлама ва энлама планировка ва профиллаш ишларини бажариш. Бу жараёнда энг катта хажмдаги грунтни қатламлаб кесиб олиш, уни турли масофаларга суриш ёки ташиш, келтирилган грунтни текислаб ёйиш ва зичлаш ишлари бажарилади. Грунтни қатламлаб кесиш ва 150 м. масофагача суриш учун булдозерлардан, грунтни қатламлаб кесиш 5 км. гача масофага ташиш ва текислаб ёйиш скреперлардан, грунтни қазиб олиб транспорт воситаларига ортиш учун экскаваторлардан фойдаланилади. Тушунарлики грунтни қазиб олиш учун сарфланадиган энергия унда қўлланиладиган машиналарнинг ишчи аъзоларини мухит (грунтлар) билан ўзаро таъсир қилиш шароитига боғлиқ. Бу борадаги назарий масалалариш жараёнида хосил бўладиган қаршиликлар билан машинанинг кучлар ва қувватлар мувозанатларининг тенгламаларини олибгина қолмай; улар асосида иш бажаришга қаршиликларни оптималлаштириш имконини яратади.
2). Иккинчи гурух машиналари ёрдамида тош матераллари қазиб олинади, қайта ишланади ва қовуштиргичлар билан аралаштирилиб (битум, сунъий эмулсия) йўлнинг ёстиқ (қум, шағал, чақиқтош) ва қаттиқ қатламлари (асфалтобетон, цементобетон) учун турли аралашмалар ишлаб чиқарилади. Аралашмаларни ташишда эса махсус машиналар қўлланилади.Юқори сифатли аралашмалар олиш учун тош материаллари (минерал кукун, қум, чақиқтош) сараланади ва бойитилади. Бу мақсадларда бурғалаш ва портлатиш ишлари, тошни майдалаш ва саралаш, қумни ювиш, асфалтобетоннинг таркибий материаллари қиздириб аралаштириш ишлари бажарилади. Бундай ишларни бажаришдаги энг замонавий техналогияда, йўл қурилаётган худудни ўзида, аввал тўкиб кетилган тўлдиргичларни асфалтобетон қорувчи – ўзи юрар поездга киритиб унинг ортида ёйиб – дастлаб зичланган асфалтобетон қатлам қолдирувчи машина (мисол Италиянинг “Marini” мажмуаси) қўлланилади. “Marini” каби мажмуани қўлланилишида стационар асфалтобетон қоришма тошувчи машиналарни хизматидан фойдаланилмайди.
3).Учинчи гурух машиналари йул тасмасининг зичланган грунт сатхига ёстиқ қатлам ва устки қаттиқ қатлам материал ва аралашмаларини навбати билан ёйиш ва зичлаш учун қўлланилади. Зичлаш жараёнида статик юклаш (ғалтаклаш), шиббалаш ва титратиш (вибратор), иш жараёнида массасини ёки марказдан қочирма куч ёрдамида грунтга босимини ўзгартирувчи машиналар қўлланилади. Грунтни зичлашда қўлланиладиган машина тури, унинг тури ва категориясига боғлиқ.
4) Тўртинчи гурух машиналари ёрдамида йўллар белгиланади ва жихозланади. Йўл сатхида йўловчилар ўтиш жойи (зебра), йўл тасмасини ажратувчи ва бошқа белгилар бўёқланади, йўлда йўловчилар ва машиналар харакатини тартибга солувчи белгилар ўрнатилади; хавфли жойларда устунлар қатори йўл айиргич бетон деворчалари ва бошқалар ўрнатилади.
5) Бешинчи гурух машиналари ёрдамида қиш ва ёз мавсумларида йўлни хизмати амалга оширилади; унда тозалаш (суприндидан, барглардан, қордан) музлаш билан курашиш ва бошқа ишлар бажарилади.
6) Олтинчи гурух машиналари асфалтобетон ва цементобетон йўл қопламаларини таъмирлашда қўлланилади. Шахар шароитида “Wirfgen” фирмасининг асфалтқиздиргич ва фрезалар ёрдамида, асфалтобетон йўл қопламасининг сиртқи қалинлиги -50 мм майда қумли қатлами кесиб олиниб қиздирилиб қайта ётқизилади ва зичланади. Бу замонавий техналогия стационар асфалтобетон тайёрлаш заводининг хизматидан ва у билан боғлиқ бўлган қатор техналогик жараёнлардан фойдаланилмаганлиги сабабли, сезиларли иқтисодий самара беради.
Ўзбекистонда, йўл қуриш сохасида дунё хамжамияти яратган барча башарий технало-гиялар қўлланилибгина қолмай, олимлар томонидан қатор ихтиролар хам амалга оширилган. Ўзбекистон олимлари цементобетон йўл қуриш учун портландцемент битумни намсизлантириш қурилмаси ва ер қазиш машиналари учун қатор ишчи қисмларнинг муаллифларидирлар. Шу жумладан мелиратив машиналарнинг иш жараёнлари проф. Аскархаджаев Т. И. , ишчи аъзоларнинг едирилиши муаммолари проф. У. А. Икрамов ва проф. Шукуров Р. У. , йўл машиналарининг мажмуавий муаммолари проф. Х. Н. Диметов, ер қазиш машиналарининг грунт билан ўзаро таъсирини такомиллаштириш масалалари доц. Абдуразоқов А. А. томонидан тадқиқ қилинган.
Ўзбекистон шароитида йўллар текислик, дўнгликлар ва тоғлардан қурган. Ер қазиш ишларининг улушлари йўлни 1,5 м. гача бўлган уюмлар устида қурганда 50÷80% ни, 1,5 м. дан 3 м. гача бўлган уюмлар устида қурганда 10÷15% ва дўнгликларни кесиб ўтиш 8÷11% ни ташкил қилади.
1-расмда йўл тасмаси ва автомобил йўлининг корнструкциясининг элементлари кўрсатилган. Расмда чуқурликка қувур кўмиб уюмни йўл сатхигача кўтариш, Ўзбекистон учун хос ходиса; Ўзбекистон йўлларида 3000 дан ортиқ дюкер ва йўл ости қувурлари мавжуд.

1-расм. Йўл тасмаси ва автомобил йўлининг конструкциясини элементлари.


1-уюм; 2-ўйиқ; 3-ер сатхи; 4-уюм қиялиги; 5-йўл ўқи; 6-йўл қопламаси; 7-йўл сатхи; 8-обочи-на; 9-кювет туби; 10-кюветнинг ташқи қиялиги; 11-кювет рахи; 12-уюм рахи.
Машиналарнинг турланиши ва умумий тавсифномаси.
Грунт ишларининг ва уларни бажарувчи машиналарнинг кўп турлилига қарамасдан, иш кўлами қуйидаги асосий жараёнлардан иборат:

  • грунтни табиий холатини бузиш – уни увалоқлаш ва увалоқланган грунтни ажратиб олиш;

  • грунтни уюмланадиган ёки тўкиладиган жойга суриш;

  • грунтни сатхини текислаш (планировкалаш) ва унга керакли механик мустахкамликни ва барқарорликни бериш учун зичлаш;

  • ўйиқ ва уюмларга талаб қилинган бўйлама ва кўндаланг профилни бериш мақсадида грунт қурилмасини (йўл, дамба, канал ва бошқалар) профиллаш.

Техналогик вазифаси бўйича ер қазиш машиналари қуйидаги асосий гурухларга бўлиниши мумкин:

    1. Ер қазиш машиналари (экскаваторлар, булдозерлар, скреперлар, грейдер-элеваторлар ва қиргичлар, автогрейдерлар, увалоқлагичлар);

    2. Элтувчи машиналар (автомобил – самосваллар, грунт ташувчи аравалар, конвитерлар, грунт улоқтиргичлар);

    3. Грунтни зичлаш машиналари (ғалтаклагичлар, шиббалаш машиналари, вибрация машиналари, ва бошқалар).

Увалоқлагич билан грунт зич танадан ажратилиб юмшатилади – увалоқланади; экскаватор ва грейдер-элеваторлар грунтни зич танадан ажратиб транспорт воситаларига ортиб боради булдозер, скрепер, грейдер-элеватор ва автогрейдерлар грунтни қатламлаб кесиб олиб, уни маълум масофага суради; булдозер, автогрейдер ва скреперлар грунтни текислайди, автогрейдерлар профиллаш ишларини бажаради.
Машина билан бирга ишчи аъзони (ағдарма, пичоқлар тизими ёки чўмич) харакатлантириб грунтни қазувчи машиналар (булдозер, скрепер, грейдер-элеватор ва автогрейдерлар) қазиш – элтиш машиналари деб хам аталади.
Элтиш машиналари грунтни тўкиш, уюмлаш ёки ағдариш жойига ташийди. Бу машиналар билан биргаликда қўлланилади; элтиш машиналари бир чўмичли экскаваторлар кўп чўмичли экскаваторлар ва грейдер-элеваторлар билан энг кўп қўлланилади. Грунтни ташишда автомобил – самосвалдан ташқари махсус ўзи тўкар грунт ташувчи аравалар қўлланилади; аравалар грунт ташишдаги оғир шароитга мослаштирилган бўлади. Грунтни элтиш учун тасмали транспортёрлар ва грунт улоқтиргичлар хам қўлланилади.
Зичлаш машиналари грунтни уюмда ёки ташиб ўрнашган ерида зичлайди. Муштларли тиркама каток ва шиббалаш плиталари билан бир қаторда пневмашинали тиркама ва ўзи юрар катоклар хамда махсус катта иш унумили вибрацион машиналарни ва омихта харакатли машиналарни қўллаш кенгайиб бормоқда.
Грунт қурилмасини қуришда ишнинг асосий қисмини ер қазиш машиналари бажаради ва ишниташкил қилиш хамда техналогиясини белгилагани учун мажмуада асосий машиналар деб хисобланади. Элтиш, грунтни зичлаш ва ёрдамчи машиналар асосий машиналар белгилайдиган иш хажмини бажариб беришлари керак.
Иш режимининг тавсифи бўйича юқорида қайд этилган машиналар узлуксиз ва циклик харакатли турларга бўлинади.
Экскаватор, скрепер, автомобил – самосвал, грунт ташувчи машиналар айнан циклик харакатли машиналардир.
Грейдер – элеваторлар, автогрейдерлар, тасмали транспортёрлар ва грунт улоқтиргичлар узлуксиз харакатли машиналар турига киради.

Download 60.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling