Автоматлаштирилган бошқариш системаларидир абс
Download 93 Kb.
|
2 - МАЬРУЗА
Юқоридаги фикрларни асослаш учун қуйидаги мисолни келтирамиз. Фан-техника тараққиёти даврида бошқариш билан боғлиқ бўлган масалаларнинг мураккаблик даражалари жуда катта тезлик билан ўсиб бормоқда. Шунинг учун ечилиши лозим бўлган масалаларнинг миқдорий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади. Албатта, аниқ баҳолаш қийин. Аммо биринчи якинлашиш сифатида, тахминий соддалаштирилган баҳони ҳар доим олиш мумкин. Бунинг учун бошқарув ишида лозим бўладиган ишларни маьлум совхоз, колхоз, магазин, завод, фабрика ва ҳоказоларда такрибий ҳисоблаб, жамғариш лозим.
Кўриниб турибдики, бундай масалаларни оддий қуроллар билан бажариш мумкин эмас. Бундай масалаларни ечиш учун самарадорлиги бир неча ўн-юз минг марта юқори бўлган техник воситалардан фойдаланиш керак. Бундай техник воситаларга тезкор ва юқори самара билан ишлайдиган ЭҲМ лар киради. АБС эса шундай ЭҲМлар асосида ташкил этилади. Бошқарувнинг ҳозирги автоматлаштирилган усуллари ишлаб чиқаришга комплекс якинлашади ва унинг масалаларини комплекс ечади. Бутун Халқ хўжалигини режали равишда ривожлантириш учун кўп вақт мобайнида ҳамма ресурслар билан оптимал равишда таъминлаш муҳим масала ҳисобланади. Бу моделга 300 та биринчи энергия манбалари ва катталаштирилган 2500 та истеъмол қилувчи ташкилотлар киритилди. Текшириш ишида 3000 дан кўп кўрсаткичлар таҳлил қилинди. Натижада 50 вариант иссиқлик энергия ресурслар баланси кўрилди ва кўриб чиқилди. Масалан, энг яхши ва энг ёмон вариантлар фарқи 1975 йил учун тахминан 150 миллион сўмни ташкил этади. Бу масалани фақатгина ЭҲМ воситасида бажариш мумкин. Жумладан, корхона АБС лари (КАБС), териториал корхоналар, вазирликлар ва бошқарма АБСлари, информацияни қайта ишлаш автоматик системаси (ИИАС).
Download 93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling