Автомобиль йўллари соҳасида ягона техник сиёсатни олиб бориш


Download 262.23 Kb.
bet1/2
Sana25.04.2023
Hajmi262.23 Kb.
#1396679
  1   2
Bog'liq
Бухоро иқлими


КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПФ 4954-сонли "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ 2776-сонли "Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарорига асосан ташкил топган.
Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси этиб қайта номланган ҳолда Транспорт вазирлиги ихтиёрига ўтказилган.
Автомобиль йўлларини бошқариш бўйича махсус ваколатларга эга бўлган давлат органи сифатида Давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди: 
автомобиль йўллари соҳасида ягона техник сиёсатни олиб бориш
автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилаш; 
автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантириш
замонавий транспорт оқими шароитида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олиб, автомобиль йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш масалалари комплекс ҳал этилишини таъминлаш ҳамда буюртмачи хизматининг самарали фаолиятини ташкил этиш
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоғи сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш, улардан транспортда фойдаланиш даражаси юқори бўлишини таъминлаш; 
илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инновацион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш; 
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, сифат стандартларига риоя этилишини таъминлаш
автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, жумладан, чет элларда ўқув-амалиёт курслари ва семинарлар ташкил этиш. 
Автомабил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора - тадбирлари тўғрисидаги прэзидент қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги телеграм канали хабарига кўра, қарор билан автомабил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги устувор вазифалар белгиланди .
Шунингдек , эндиликда йўл қурилишни ривожлантириш стратегясини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун йетакчи хорижий консалтинг компаниялари жалб этилади. Хусусан, инвеститсиялар бўйича давлат қўмита 2018 йил 30 декабргача Германия тажрибасини ўрганган холда хорижий иштирокини таминлайди.
Ўзбекистон Республикаси автомабил йўллари тизими қарийб 184000 км узунликдаги йўллардан ташкил топган. Булар Ўзбекистон Республикасининг “ Автомабил йўллари тўғрисидаги ,, ЎРҚ - 117-сонли қонунига асосан қуйдагиларга бўлинади.

  • Умумий фойдаланишдаги автомабил йўллари – 42654 км ;

  • Ички хўжалик қишлоқ автомабил йўллари – 67274 км;

  • Қишлоқ ва шахар кўчалари -61664 км;



Download 262.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling