Автомобиль йўллари соҳасида ягона техник сиёсатни олиб бориш


Download 262.23 Kb.
bet2/2
Sana25.04.2023
Hajmi262.23 Kb.
#1396679
1   2
Bog'liq
Бухоро иқлими

Бухоро вилояти — Ўзбекистон Республикасининг 12 вилоятларидан бири. ўбекистон вилоятлари ичида, чегарасининг катталиги боʻйича Навоийдан кейин иккинчи оʻринда туради. 1938-йил 15-январда ташкил этилган. Бухоро вилояти ҳудуди асосан Қзилқум чўлида жойлашган. Жануби-шарқини Зарафшон водийси эгаллаган. Шимоли-ғарбда Хоразм вилояти ва Ўорақалпоғистон Республикаси, шимол ва шарқдан Навоий вилояти, жануби-шарқда Қашқадарё вилояти, жануби-ғарбда Туркманистон билан чегарадош. Майдони 39,4 минг км2. Аҳолиси 1443 мингдан зиёд киши (2001). Бухоро вилояти таркибида 11 қишлоқ тумани: Бухоро, Вобкент, Жондор, Когон, Олот, Пешку, Ромитан, Шофиркон, Ўоровулбозор, Ўоракўл, Ўиждувон, 11 шаҳар (Бухоро, Галаосиё, Вобкент, Газли, Когон, Олот, Ромитан, Шофиркон, Ўоракўл, Ўоровулбозор, Ўиждувон), 3 шаҳарча (Жондор, Зафаробод, Янгибозор), 121 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Бухоро шаҳар аҳолисининг этник таркиби асосан Узбек, Рус, Форс (Эронийлар), Туркман, тожик, Украин, корейс, татар ва бошқалар ташкил этади.Маркази-Бухоро



Табиий иқлим шароити
Бухоро вилояти ҳудудининг релефи аксарият геоморфологик хусусиятларига кўра бирмунча мураккаб текисликлардан иборат. Энг баланд жойи Ўулжуқтов тизмаси. Қулжуқтов билан Зарафшон дарёси водийси оралиғида Оёқоғитма ботиғи жойлашган. Бухоро вилоятида қуйидаги релеф кўринишларини ажратиш мумкин:

Алоҳида ифодаланган паст тоғлар, платолар (Кулжуқтов, Тузкой тоғи, Жарқоқ, Саритош);


Текис юзали плато ва қирлар (Қоракўл, Денгизкўл, Учбош, Қорақир);
Дарё ва кўл ётқизиқлари билан қопланган ва шамол таьсирида вужудга келган аккумулятив текисликлар;
Алоҳида ифодаланган берк ботиқлар (Қорахотин, Оёқоғитма, Денгизкўл);
Ясси юзали воҳаларда баландлиги 5-15 м ли тепалар учрайди.
Тоғлар асосан силур, девон, тошкўмир, бўр, палеоген, неоген даврлари жинсларидан тузилган. Текислик ва қумликлар тўртламчи геологик давр табиий омиллари таʼсирида ўзгарган. Фойдали қазилмалардан Сеталантепа, Жарқоқ, Газли, Учқирда газ, Кемачи, Зикри, Ўртабулоқда нефтгаз ҳамда графит конлари, оҳактош, бентонит (гилмоя), гранит конлари топилган. Бухоро вилоятида жуда кўп минерал сув захиралари аниқланган. Ўулжуқтов, Ўорахотин, Жинғилди,Оёқоғитма ботиғи атрофларидан топилган сувлардан хўжаликда қисман фойдаланилади. Вилоят сейсмик жиҳатдан 7 балли, фақат Газли шаҳри атрофи 9 балли зилзила зонасига киради. Иқлими кескин континентал: ёзи иссиқ, узоқ, қуруқ, июлнинг ўртача ҳарорати 28-32°, қумликларда 60-70° гача кўтарилади. январнинг ўртача ҳарорати 0° дан −2° гача йилига 90-150 мм ёғин тушади. Асосан баҳор ва қишда ёғади. Вегетация даври 220 кун. Бухоро вилоятининг асосий сув манбаи — АмуБухоро машина канали. Ўуйимозор, Тўдакул, Шўркул сув омборларининг аҳамияти катта. Бундан ташқари воҳалар атрофида зовур ва оқова сувлар ташланадиган Денгизкўл, Ўорақир, Катта Тузкон ва Девхона каби кўллар мавжуд. Бухоро вилояти бўйича обикор ерларнинг 94,4 % турли даражада шўрланган. Чўл зонасида кам чириндили қўнғир тусли сур, қумли ишгандан сўнг, озиқ-овқат саноатида ташкилий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди.
Download 262.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling