Слой антикоррозионный - занглашга қарши (антикоррозион) қатлам - металл кўприкни занглашдан ҳимоялаш учун кўзда тутилган юриш тасмаси тўшамасининг остки элементи.
Слой выравнивания - текисловчи қатлам - қатнов қисмнинг темирбетонли тош тахтаси юзасига гидроизоляция остидан уни текислаш ва унга лойиҳавий кесим бериш учун ётқазиладиган, юриш тасмаси тўшамасининг остки қисми. Қумли цемент қоришмаси,
цементбетон, асфальтбетондан, гидроизоляциясиз кўприкларда эса, бир вақтнинг ўзида қоплама бўлиб хизмат қиладиган ва унинг устида бевосита ҳаракат амалга ошириладиган арматураланган цементбетондан қурилади.
Слой защитный - муҳофаза қатлами - гидроизоляция устига уни бузилишдан сақлаш учун турли материаллар (цементбетон, асфальтбетон ва бошқалар)дан қуриладиган, юриш тасмаси тўшамасининг элементи.
Слой износа - едирилиш қатлами - транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракати таъсирига бевосита учрайдиган тасма, йўлаклар тўшамаларининг устки қатлами.
Слой сцепления - тишлашиш қатлами - қопламанинг тўшама қати билан биргаликда ишлашини таъминловчи металл кўприклар юриш тасмаси тўшамасининг элементи.
Сопряжение с подходами - йўлнинг кўприкка боғланиш жойи
- кўприкнинг қирғоқ таянчи ортидаги ёндош кўтармасига туташ тугунининг тузилмавий тўлдиргичи.
Стакан анкерный - цилиндрсимон(стакансимон) анкер - боғланиш тугунларида симли арқон ва винтлар охирини маҳкамлайдиган элемент. Конус шаклида ёки цилиндрсимон бўшлиқли бўлади.
Стенка заборная - ўралган девор - кўтарма тупроғини ушлаб туриш учун вертикал ёки горизонтал қисмлардан ташкил топган девор кўринишидаги қозиқ оёқли қирғоқ устунининг элементи.
Стенка качающаяся - чайқалма девор - девор текислигига перпендикуляр бўлган тебранувчи ҳаракатлар имкониятини таъминловчи, охирларида ошиқ-мошиқли маҳкамловчиси бўлган оралиқ қурилма ёки қатнов қисм тузилмасининг суяниши учун девор кўринишидаги кўтарувчи элемент.
Do'stlaringiz bilan baham: |