Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet97/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Пролетное строение плитное - тош тахтали оралиқ қурилма
- битта ёки бир нечтаси бир-бири билан бирлаштирилган, яхлит ёки кўп ғовакли тош тахталар кўринишида бажарилган оралиқ қурилма.
Пролетное строение подвесное - осма оралиқ қурилма - ёнма- ён оралиқ қурилма консолига бир учи билан бўлса ҳам суяниб турадиган узлуксиз тўсинли оралиқ қурилма.
Пролетное строение напряженное - кучлантирилган оралиқ қурилма - алоҳида чўзилган кўтариб турувчи элементлари ёки тузилмалари бутунлай у ёки бу усулда олдиндан қисилган темирбетонли ёки металл оралиқ қурилма.
Пролетное строение разрезное - узлукли оралиқ қурилма - ёнма-ён жойлашган оралиқ ёки қирғоқ устунининг шкафи, девори билан боғлиқликка эга бўлмаган, фақат битта оралиқ қурилмани ёки унинг қисмини ёпувчи тўсинли (тош тахтали) оралиқ қурилма.
Пролетное строение ребристое - қовурғали оралиқ қурилма - тўғри бурчакли, таврли и ёки қўш таврли кесишмали тўсинлардан иборат темирбетонли оралиқ қурилма.
Пролетное строение сварное - пайвандланган оралиқ қурилма
- пайвандлаш усулида, йиғма бирикиши болт ёки мих-парчинни қўллаб тайёрланган пўлат оралиқ қурилма.
Пролетное строение сквозной (решетчатой) конструкции - панжарасимон тузилмали оралиқ қурилма – асосий кўтариб турувчи элементлари ферма кўринишида
бажарилган оралиқ қурилма.
Пролетное строение с ездой поверху - устки қисмидан транспорт қатнайдиган оралиқ қурилма - қатнов қисмнинг оралиқ қурилмаси усти билан бир сатҳда ёки унинг устида жойлашади.
Пролетное строение с ездой понизу - остки қисмидан транспорт қатнайдиган оралиқ қурилма - қатнов қисмнинг оралиқ қурилмаси ости билан бир сатҳда жойлашади.
Пролетное строение с ездой посередине - қатнов қисми ўртасида жойлашган оралиқ қурилма - қатнов қисм оралиқ қурилмаси баландлиги чегарасининг усти ва ости орасида жойлашади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling