Плита гребенчатая -
кунгирали тош тахта (плита) - режада тишли металл тахтачалар кўринишидаги, бўйлама сурилиш бўлганда бошқа тахтача тишлари орасидаги оралиққа кирадиган деформация чокининг қоплама элементи.
Плита многопустотная -
кўп ғовакли тош тахта (плита) - оғирлигини камайтириш учун ғоваклари бўлган темирбетон тош тахта. ғоваклар ўқи тош тахтанинг бўйлама ўқига тўғри келади ёки уларга перпендикуляр.
Плита опорная -
таянч тош тахта(плита)си - таянч босимини ферма ости тош тахтасига тақсимлаш учун хизмат қилувчи, тош тахта кўринишидаги таянчнинг пўлат элементи.
Плита ортотропная -
ортотропли тош тахта(плита) - ясси пўлат
тахтачалардан ташкил топган, бикирлик қобирғаси улар билан зич жойлашган кўприкнинг пўлат оралиқ қурилмасининг қатнов қисми тош тахтаси.
Плита откатная -
қайтадиган тош тахта(плита) - эгри чизиқли
элементга суянган, оралиқ қурилманинг устки сатҳида жойлашган, оралиқ қурилма учлари сурилганда сирғаладиган ёки юмалайдиган, металл тош тахта кўринишдаги деформация чоки тузилмасининг элементи.
Плита переходная -
ўтувчи тош тахта(плита) - бир учи билан қирғоқ устунининг шкафи деворларига ёки оралиқ қурилма консолига, бошқа учи билан эса ёндош кўтармадаги леженга таяниб турадиган темирбетон тош тахта кўринишидаги кўприкнинг ёндашиш кўтармаси билан туташиш элементи. Тош тахтанинг горизонтга нисбатан нишаблик бурчагига ва унинг йўл тўшамасига нисбатан ҳолатига боғлиқ равишда чуқурлаштирилган,
юзаки турдаги, ярим чуқурлаштирилган ўтувчи турлари мавжуд.
Плита подферменная -
ферма ости тоштахта (плита)- оралиқ қурилмаларининг таянчларини ўрнатиш учун хизмат қилувчи, кўприкнинг ҳайбатли таянчининг юқориги, одатда, арматураланган қисми.