Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet95/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Полотно ездовое - юриш пойи - тўсиқлар (бордюрлар, ғилдирак қайтаргич тўсинлар ва бошқалар)нинг қатнов қисми томонига қараган қирралари орасида жойлашган оралиқ қурилмадаги бўшлиқнинг бир қисми.
Полотно мостовое - кўприк кўтамаси - транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатига яхши шароитни таъминлаш, шунингдек, кўприк қопламасидан ва унга ёндош туташмадаги сувларни четлатиш учун кўзда тутилган барча элементлар тўплами. У юриш тасмаси, йўлак, ғовли қурилмалар, сувни кетказиш, иситиш ва ёритиш қурилмаларини, деформация чоклари ва кўприкнинг унга ёндош туташмаларини ўз ичига олади.
Полотно обособленное - алоҳида кўтарма - кўприкнинг қатнов қисмидан бордюр билан ажратилган трамвай изи учун мўлжалланган тасма.
Поперечина - кўндаланг тўсинча - сарровга ёки ферма белбоғи устига кўприк ўқига перпендикуляр ҳолатда ётқазилган, ёғоч кўприкнинг оралиқ қурилмасини кўтариб турувчи элементи. Тўшамани ёки қатнов қисм қопламасини ушлаб туриш учун хизмат қилади.
Поручень - тутқич - панжаранинг устки бўйлама элементи.
Портал пештоқ (портал) - тоннелларга ёки қувурга кириш жойи (каллак)ни ўраб турувчи тузилма.
Пояс фермы - ферма белбоғи - ферманинг юқоридан ва пастдан кўринишини чеклайдиган оралиқ қурилма фермаси элементларининг тўплами.
Прогон - сарров - тўсинли ва тиргакли ёғоч кўприкларда оралиқни ёки панелни ёпиб турадиган бўйлама кўтариб турувчи элемент (ёғоч тўсин, ғўла ва бошқалар).Сарровлар оддий, кўп қаватли, таркибли бўлиши мумкин. Кўп қаватли сарровда тўсинлар ёки ғўлалар икки қават ёки баландлиги бўйича кўп жойлашган бўлади. Таркибли сарров ўзаро шпонка ёки бошқа шунга ўхшаш қурилмалар билан бириктирилади, кўп қаватли сарровлар ғўла тўсинлардан ташкил топади.
Проезжая часть мостового сооружения - кўприк иншоотининг қатнов қисми - 1) бу атаманинг дастлабки ва асосий (кенг) маънодаги - ҳаракатланувчи юклар(транспорт воситалари ва пиёдалар)нинг таъсирини қабул қилувчи, уларни оралиқ қурилманинг кўтариб турадиган қисмига узатувчи ва яна уни ўз
навбатида таянчнинг тиргак қисми орқали узатадиган конструктив элементлар жамлиги сифатида тушунчасидан энг кўп фойдаланилади. Бундай маънода бу атама мас., “ўтиш қисмининг юклар умумий таъсирига асосий тўсин (балка) ёки ферма билан биргаликда ишга киришиши” маъносидаги сўз бирикмаси сифатида тушунилади; 2) бу атама бошқа бирмунча тор маънода - транспорт воситалари ҳаракатланиш тасмасининг жойлашиши учун мўлжалланган юриш кўтармасининг қисми маъносида ҳам қўлланилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling