Узел жесткий - қаттиқ тугун - барча стерженларнинг учлари ўзаро қаттиқ бирлаштирилган конструктив тугун.
Узел шарнирный - ошиқ-мошиқли тугун - барча стерженларнинг охирлари ўзаро куррасимон ёки цилиндрли ошиқ- мошиқлар ёрдамида бирлаштирилган конструктив тугун.
Усталость - чарчашлик - материал ҳолатининг уни кўпайиб борувчи бузилишларга олиб келадиган кўп марталик(даврий) кучлар таъсирида ўзгариши.
Устойчивость основания - асоснинг барқарорлиги - иншоот асосининг сўнмас силжиш юз бермаган ҳолда унга қўйилган юкка чидамлилик хусусияти.
Факторы опасности - хавф омиллари - хавфли табиий ва техноген таъсирлар пайдо бўлиши эҳтимолини ва уларнинг намоён бўлиш жадаллигини тавсифлайдиган кўрсаткичлар ва параметрлар.
Флаттер(изгибно-крутильный) - флаттер(эгилувчан- айланувчан) - ўз-ўзидан юзага келадиган тебранишларнинг вақт бўйича тез ўсиши, шамол таъсирида конструкциялар эгилувчан ва айланувчан тебранишларининг бирикиши.
Хладостойкость - совуққа бардошлилик - атроф-муҳитнинг паст ҳароратида материаллар, элементлар, конструкциялар ва улар бирикмаларининг мўрт бузилишга қаршилик кўрсатиш қобилияти.
Ширина плиты рабочая - тош тахтанинг ишчи кенглиги - ҳисобда инобатга олинадиган тўсин плитасининг кенглиги.
Кўприкли ўтиш жойлари, кўприк ва қувурлар туйнукларининг ҳисоби
Аккумуляция - аккумуляция - сел тошқини ва дарё тошқини даврида иншоот (кўприк, қувур, кўтарма) олдида сувнинг тўпланиши. Балка - балка - ёнбағирларининг ётиқланиши ва уларда ўсимлик қатламининг вужудга келиши натижасида ўсиши тўхтаган
жарлик.
Бассейн реки (водосбор)- дарё ҳавзаси (сув йиғувчи) - иншоотга сув оқиб келадиган ҳудуд.
Вал прирусловой - ўзан олдидаги тепалик - табиий ўзанни шаклланиши жараёнида ўзанни шакллантирувчи ва ўзандан ташқари чўкиндилардан ҳосил бўладиган, ўзан қирғоғи бўйлаб кўтарилган тепалик.
Do'stlaringiz bilan baham: |