Изыскания перехода - ўтиш жойларини қидириш - кўприкли ўтиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун бажариладиган, регионнинг экологияси ҳақидаги маълумотларни келтириш билан боғлиқ геоде- зик, геологик, гидрогеологик ва гидрометрик ишлар мажмуи.
Изыскания перехода технико-экономические - кўприкли ўтиш жойларининг техник-иқтисодий қидирув ишлари - кўприкли ўтиш жойига яқин туманнинг келажакда ривожланишини ҳисобга олиб, кўприкли ўтиш жойининг халқ хўжалигидаги аҳамиятини аниқлаш учун маълумотлар йиғиндиси.
Каньон - дара - дарё водийсининг туб жинслари ўйиб жой- лашган, деярли осилиб турган қирғоқли, чуқур тор ўзан.
Карта лоцманская - лоцман (йўл кўрсатувчи) харитаси - ке- маларни хавфсиз бошқариш учун фойдаланиладиган, кемалар қат- найдиган дарё ўзани ва қирғоғининг фарватери ва кемалар ҳаракати белгилари билан биргаликдаги харитаси. Турли йиллардаги лоц- ман(йўл кўрсатувчи) хариталарини қиёслаш кўприкли ўтиш мин- тақасида табиий ўзан шаклланиши жараёнларини сифатий ва миқдо- рий баҳолаш ва кемалар ўтадиган оралиқларни жойлаштириш имко- нини беради.
Клетчатка вероятностей - эҳтимоллик тўри - эҳтимоллик эгриси чизмасини қуриш учун махсус йўсинда тузилган тўр (абсцис- са ва ордината тизими); гамма тақсимланишларнинг уч параметрли тенгламасидан фойдаланиб қурилган ва гидрометеорологик қий- матларнинг эмпирик эгрилик эҳтимолини ясаш учун мўлжалланган
ординатанинг бир текис шкаласи ва абсциссасининг нотекис шкаласи билан махсус шаклда тузилган тўр.
Конус выноса - оқизиндилар конуси - дарё водийсининг катта ҳажмда оқизиндилар тўпланган пастки қисми, бунинг натижасида дарё ўзани атрофга нисбатдан кўтарилгандек бўлиб қолади.
Корень дамбы - тўғон туби - тўғоннинг кўприкка ёндош кўтармасига туташиш қисми.
Коэффициент асимметрии расходов - сув сарфининг асим- метрик коэффициенти - катта ва кичик сув сарфларининг уларнинг ўртача қийматига нисбатан тақсимланиши номутаносиблигини тав- сифловчи коэффициент.
Do'stlaringiz bilan baham: |