Автомобиль йўллари


Плёс - плес - ёйиқлар орасида жойлашган дарёнинг чуқур сувли участкаси. Побочень


Download 0.7 Mb.
bet124/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Плёс - плес - ёйиқлар орасида жойлашган дарёнинг чуқур сувли участкаси.
Побочень - побочень - одатда, тошқинда сув босган ва сувнинг сатҳи пасайганда қуриб қолган, ўзанни кесувчи йирик тизмаларнинг энг юқори кўтарилган қирғоқ бўйи қисми.
Подпор - димланиш - дарёда бирон нарсани ҳайдаш вақтида сув ўтказиш иншоотида оқимнинг сиқилиши ёки музларнинг тиқилиб қолиши, шунингдек ёғочларнинг тиқилиши натижасида сув сатҳининг маҳаллий кўтарилиши. Қуйидаги кўринишлари фарқлана- ди: бошланғич - кўприк олдидаги оқимнинг сиқилиш саҳни бошидаги димланиш; умумий - дарёнинг умумий тошқинида гуруҳ ҳолидаги тирқишлар учун умумий димланиш; кўприк ости - кўприк остидаги сув сатҳининг кундалик сатҳга нисбатан ўзгариши; тўлиқ - кўпри- кдан баландда энг юқори димланиш; кўтармада - кўтарманинг юқори томонига ўтиш йўлидаги энг кўп димланиш.
Пойма - қайир – вақти - вақти билан баланд сувлар босими ва оқизиндилар ҳаракати бўлмаслиги билан тавсифланувчи, дарё водий- сининг ўзанга нисбатан кўтарилган қисми.
Полнота паводка - тошқин тўлиқлиги - қайир устидаги тошқин суви ўртача баландлигининг энг юқори баландлигига нисба- ти.
Половодье - сув тошқини - қор эриши ва баъзида бир вақт- нинг ўзида ёмғир ёғиши билан юзага келадиган, дарёда сув сатҳининг ҳар йили бўладиган кўтарилиши.
Пропускная способность сооружения - иншоотнинг ўтка- зувчанлик қобилияти - иншоотнинг захира коэффициенти инобатга олинган оралиғи орқали ўтиши мумкин бўлган, аниқ ошиш эҳтимоли максимал бўлган сув сарфи.
Процесс русловой - ўзаннинг ўзгариш жараёни - оқизиндилар билан сувли оқимнинг ўзаро таъсирини тавсифловчи дарё ўзани ва қайирларнинг табиий шаклланиш жараёни.
Работы гидрометрические - гидрометрик ишлар - сувли объ- ектларда уларнинг гидрологик таркибини ўрганиш мақсадида олиб бориладиган кузатиш ва ишлар мажмуаси.
Работы инженерно-геологические - муҳандислик-геологик ишлар - муҳандислик-геологик тасвирлашлар, геофизик изланишлар, тупроқлар ва сувларнинг лаборатория таҳлилларини ўтказиш билан боғлиқ қидирув ишларини ўз ичига олган ишлар.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling