Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet169/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Смесь полимербетонная - полимербетон қоришмаси - батартиб таркибли оддий минерал материаллардан ташқари, полимер боғловчи эпоксидли, полиэфирли ёки бошқалар қўлланилган цементбетон қоришмасининг тури.
Смесь теплая - илиқ қоришма - минерал материаллар билан ҳам қайишқоқликда бўлган органик боғловчили, қурилмада 80-1200С ҳароратгача қиздирилиб ва 50-100С ҳароратда ётқазиладиган қоришма.
Смесь холодная - совуқ қоришма - минерал материаллар билан органик боғловчиларни йўлда ёки қурилмада, ташкил этувчиларни қурилмада қиздириш ёки минерал материалларни қиздирмасдан, лекин органик боғловчиларни (эмульсиядан ташқари) қиздириб тайёрланган қоришма. Ташқи ҳаво ҳарорати 1000С дан паст бўлмаганда ётқазилади ва омборда узоқ вақт сақлаш рухсат этилади. Тайёрлаш вақтида кўпинча қапишишга қарши қўшимчалар қўлланилади.
Смесь цементобетонная (бетонная) - цементбетон (бетон) қоришмаси - оқилона танланган ва махсус қурилмаларда пухта аралаштирилган, цементбетон мустаҳкамлиги ва чидамлиги бўйича талаб қилинадиган маркада олишни таъминловчи, маълум миқдорда сув/цемент (с/ц) нисбатида олинган минерал материаллар ( чақиқ тош, шағал ёки қум)нинг цемент ва сув қоришмаси.
Смесь цементо (битумо) грунтовая - цемент (битумли) тупроқ қоришмаси - оптимал миқдордаги цемент ва сув ёки битум (қатрон) ёки эмульсия билан тупроқ аралаштиргич машиналарида шунингдек қурилмада, қўшимчалар ёки уларсиз аралаштирилган тупроқ.
Шламы битума - битум шламлари - “Эмульсия минералли қуйма қоришма”га қаранг.
Щебеночно-мастичный асфальтобетонная смесь (ЩМАС) - чақиқ тош-мастикали асфальтбетон аралашма (ЧМАА) - минерал материаллар(чақиқ тош, майдаланиб эланган қум ва минерал кукун), йўл битуми(полимерли ёки бошқа қўшимчалар ёки уларсиз), белгиланган нисбатда олинган ва иситилган ҳолатда аралаштирилган барқарорлаштирувчи қўшимчаларнинг оқилона танланган аралашмаси. Қўлланган чақиқ тошнинг йириклигига кўра ЧМАА қуйидаги турларга бўлинади: ЧМА-20-доналарининг энг катта ўлчами 20 мм гача; ЧМА-15 - 15 мм гача; ЧМА-10 - 10 мм гача. Аралашманинг чамаланган таркиби - куб шаклли чақиқ тош -70-80%; майдалангандаги чиқитлар қуми -5...20%; минерал кукун -10...20%; битум-5,5...7,55% (масса бўйича 100%дан юқори); барқарорлаш- тирувчи қўшимча(тола) -0,2...0,5%.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling