Автомобиль йўллари


Пергамин - пергамин - қоғозларга битум шимдирилиш йўли билан тайёрланадиган, сувдан муҳофаза қилувчи материал. Рубероид


Download 0.7 Mb.
bet172/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Пергамин - пергамин - қоғозларга битум шимдирилиш йўли билан тайёрланадиган, сувдан муҳофаза қилувчи материал.
Рубероид - рубероид - томларни ёғингарчиликдан муҳофаза қилиш учун ўрама материал бўлиб, картон аввал суюқ битум билан, сўнгра унинг иккала юзаси қийин эрувчан битум билан қопланади ва юзаларига минерал кукун ёки слюда сепиш йўли билан тайёрланади.
Толь - тол - томларни ёғингарчиликдан муҳофаза қилувчи ўрама материал, картоннинг юзасига тошкўмир қатрони (дегта) шимдирилиб, сўнгра қум сепиш йўли билан олинади.


    1. Йўл-қурилиш материалларининг хусусиятлари, уларни синаш




Абсорбция (объемное поглощение) - шимилиш (ҳажмий шимилиш) - эритмадаги модданинг шимилиши ёки шимилувчи- ларнинг газли (қаттиқ жисмли ёки суюқ) ҳолатдаги аралашмалари.
Адгезия - адгезия - ҳар хил хусусиятга эга бўлган (қаттиқ ва суюқ) моддаларнинг сирт қатламлари бўйлаб ёпишиши.
Адсорбция - адсорбация - газсимон ёки суюқ муҳитдаги моддаларнинг қаттиқ ёки суюқ моддалар орқали сирт бўйича
шимилиши.
Адсорбционные слои - шимувчи қатлам - юқори молекуляр таркибли битумнинг оширилган концентрацияси билан биргаликдаги тош материал юзасидаги қатлам.
Адсорбент - адсорбент - шимувчи модда.
Адсорбат - адсорбат - шимилувчи модда.
Активация материалов - материалларни фаоллаштириш - янги юзаларнинг ҳосил бўлиши вақтида (парчаланиш, майдаланиш ва ш.к.) уларнинг алоҳида энергетик ҳолати ва тез ўзгарувчан ташқи таъсирланиш қобилиятидан фойдаланган ҳолда минераллар юзасини уларнинг сиртқи фаол моддалар ёки фаолаштиргичлар (оҳаклар ва б.) билан ишлов берилишига асосланиб фаоллигини ошириш. Тош майдалаш базаларида, заводларида ва б. жойларда бажарилади .
Активность вещества - моддаларнинг фаоллиги - бир модда иккинчи модда юзасига шимилиб - адсорбацияланиб, унинг юзаси бўйича сирт таранглигини ўзгартириши.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling