Автомобиль йўллари


Влажность грунта оптимальная


Download 0.7 Mb.
bet175/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Влажность грунта оптимальная - тупроқларнинг оптимал намлиги - шундай намликки, унда тупроқ зичлаш воситалари билан зичланганда, катта самара беради ва ўзгармас мустаҳкамликка эришилади.
Влажность грунта относительная - тупроқнинг нисбий намлиги - тупроқ намлигининг унинг оқувчанлик чегарасидаги
намликка бўлган нисбати, фоизда.
Водонасыщение - сув шимиш қобилияти - материалларнинг сувни шимиб ўз ғовак ва бўшлиқларида атмосфера босимидан юқори ёки кам бўлган босим шароитида ушлаб туриш қобилиятига айтилади ва материалнинг ҳажмига ёки оғирлигига нисбатан фоизда ўлчанади.
Водонепроницаемость - сув ўтказмаслик қобилияти - берилган шароитда материалнинг оғирлик таъсирида сувни ўтказмаслик қобилияти.
Водородный показатель - водород кўрсаткичи - эритмаларда водород ионлари концентрациясини ёки фаоллигини кўрсатувчи бирлик. Сон жиҳатдан концентрациянинг 1 л эритмага нисбатан грамм ионларда ифодаланган манфий ўнли логарифмига тенг.
Водоцементное отношение - сув цемент нисбати - бетон қоришмаси таркибига кирувчи сув билан цементнинг нисбати. У бетоннинг таркибини ҳисоблашда асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб, бетоннинг мустаҳкамлиги ва қоришманинг қолипбоплиги нуқтаи назаридан белгиланади.
Водостойкость- сувга чидамлилик - материалларнинг сувга тўйинган шароитда бузилишга қарши тура олиш қобилияти. Сувга чидамлилик коэффициенти (сувга тўйинган шароитда материал мустаҳкамлигининг пасайиш даражаси) билан тавсифланади.
Воздухомер - ҳаво ўлчагич - бетон аралашмага қўшилган ҳаво миқдорини аниқлайдиган учун қурилма.
Воздухопроницаемость - ҳаво ўтказувчанлик - босим ўзгариши таъсирида материал ва конструкцияларнинг ҳаво ўтказиш қобилияти.
Выветривание - шамол таъсирида нураш - шамол, ҳарорат ўзгариши, ковак ва тешикларда сувнинг музлаши ҳамда микроорганизмлар таъсирида тоғ жинсларининг физикавий бузилиши ва кимёвий парчаланиши жараёни.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling