Вязкость (внутреннее трение) - ёпишқоқлик (ички ишқаланиш) - материалнинг ташқи кучлар таъсирида бир қатламининг иккинчисига ўрин алмаштиришига қаршилик кўрсата олиш қобилияти. Мутлақ (ҳақиқий) ёпишқоқлик паскаль-секундда (Па.с) ўлчанади.
Гигроскопичность - нам тортиш хусусияти - ички коваклар ва капиллярларда буғнинг шимилиши натижасида материалнинг ҳаводан нам шимдириш қобилияти.
Гидратация - гидратация - модданинг молекула ва ионларига сувнинг молекулалари бирлашиши (моддаларнинг суюқликда эриши).
Гидраты - гидратлар - моддалар таркибида сувнинг кимёвий боғланиши.
Гидролиз - гидролиз - сув билан кимёвий таъсир натижасида мураккаб моддаларнинг икки ва ундан ортиқ янги моддалар ҳосил қилиши.
Гидрофильность - гидрофиллик - қаттиқ жисм юзаларининг намланишга бўлган мойиллик хусусияти.
Гидрофобность - гидрофоблик - қаттиқ жисмларнинг ўзига сув юқтирмаслик хусусияти.
Глубина проникания - ботиш чуқурлиги - ёпишқоқ ва қаттиқ битумларнинг шартли кўрсаткичи бўлиб, пенетрометр асбоби стандарт игнасининг битумга ботиш бирлигини кўрсатади.
Градиент гидравлический - гидравлик градиент - фильтрлаш йўли бирлигида босимнинг йўқолишини тавсифлайдиган ўлчамсиз катталик.
Градиент температурный - ҳарорат градиенти - иссиқлик тарқалиши йўналишидаги, яъни изотермик юза нормали йўналишидаги узунлик бирлигида ҳароратнинг ўзгариши катталиги.
Граница раскатывания грунта - тупроқнинг уваланиш чегараси - бу тупроқнинг пластик ҳолатидан ярим қуруқ ҳолатга ўтаётгандаги намлик миқдорида, фоизда ифодаланади.
Граница текучести грунта - тупроқнинг оқувчанлик чегараси
- тупроқнинг пластик ҳолатдан оқувчанлик ҳолатга ўтаётгандаги намлик миқдори, фоизда ифодаланади.
Гранулометрический состав - тупроқ доналарнинг таркиби - тупроқ таркибидаги доналар ва заррачалар миқдори билан умумий миқдор нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |