Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet179/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Истираемость - едирилиш - материалларнинг ўзаро ишқаланиши натижасида юзаси бўйича қатлам - қатлам бузилиб (едирилиб) бориши.
Керн - ўйиб олинган намуна - махсус пармалаш билан ички тузилишлари бузилмаган ҳолатда асфальтбетон, цементбетон йўл қопламаларидан ҳамда тоғ жинсларидан олинган цилиндр кўринишидаги материаллар намуиаси.
Класс бетона - бетон синфи - оғир бетон мустаҳкамлиги кўрсаткичининг кафолатланган қиймати. Кафолатланганлик гарови 95% билан белгиланган мустаҳкамликнинг бирхиллаш-тирилган кўрсаткичлари асосида аниқланади.
Классификатор однобарабанный лабораторный - бир барабанли лаборатория таснифлагичи - навлар бўйича чиққан чақиқ тош (шағал) маҳсулотларининг олинган маълумотлари бўйича график тузиш билан 0...20 дан 25...400 гача ростланган эгилиш шароитидаги мустаҳкамлик бўйича нав намуналарини кўп марта тақсимлаш йўли билан турли жинсдаги чақиқ тош ва шағалларни бойитиш учун жиҳоз.
Коагуляция- коагуляция - коллоид ҳолатдаги майда заррачаларнинг дисперс муҳитда ўзаро ёпишиш жараёни.
Когезия (сцепления) - когезия - суюқ ёки қаттиқ моддалар молекулаларининг ўзаро таъсири туфайли улар заррачаларининг бирлашиши натижасида шу модданинг хусусиятлари ўзгаришига айтилади.
Колориметрия - колориметрия - моддаларнинг кимёвий таркибини сон ва сифат жиҳатдан физикавий усулда текшириш. Усул моддаларнинг эритмаси рангининг ўзгариши тезлигини аниқлашга асосланган.
Кольцо с шаром - ҳалқали шар - қовушқоқ битум, қатронларнинг юмшаш ҳароратини аниқлашда ишлатиладиган асбоб. Кольцо режущее - кесувчи ҳалқа - бузилмаган тупроқ тузилмаси намуналари зичланган қатламидан намуна олиш ҳалқаси. Қуруқ тупроқ зичлигини ҳажмий-оғирлик методи (кесилган ҳалқа)
билан аниқлаш учун дала шароитида фойдаланилади.
Конденсация капиллярная - капилляр конденсация - шимувчининг ғовак ва капиллярларида суюқ фазанинг тўпланиш жараёни (тупроқларда яққол кўринади).

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling