Автомобиль йўллари


Критическая концентрация эмульгатора


Download 0.7 Mb.
bet182/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Критическая концентрация эмульгатора - эмульгаторнинг критик қуюқлашуви - заррачаларнинг дисперс фазаларга бирикиши эҳтимолининг олдини оладиган, битум заррачаларида шимилувчи қатламлар ионларининг энг зич жойланишига эришиладиган қуюқлашув.
Липкость грунтов - тупроқлар ёпишқоқлиги - тупроқларда муайян миқдорда сув бўлган шароитда улар билан боғланишга тўғри келадиган турли хил предметларнинг тупроқ юзаларига ёпишиш хусусияти. Паскалда(Па) ифодаланади.
Марка асфальтобетона - асфальтбетон маркаси - бошланғич компонентлар сифати ва материаллар хусусиятларининг комплекс кўрсаткичлари.
Марка бетона - бетон маркаси - 28 сутка давомидаги сиқилиш шароитида мустаҳкамлик чегарасининг ўртача қиймати бўйича қабул қилинадиган, бетон сифати кўрсаткичининг меъёрланган қийматларидан бири.
Массовая доля - масса улуши - аралашма компонентлари массасининг аралашма массасига нисбатига тенг бўлган ўлчамсиз физик катталик. Бирликлар улушида, фоизларда (%), промилларда (‰), миллионлар улушида ифодаланади.
Метод стандартного уплотнения - стандарт зичлаш методи
- тупроқларнинг ён томонга кенгайиши мумкин бўлмаган шароитларда турлича намланишларда стандарт юкланган тупроқларнинг қатламма-қатлам зичланишидан иборат бўлган тупроқнинг максимал стандарт зичлиги ва оптимал намлик қийматини олиши учун мўлжалланган тупроқларни лабораторияда синаш усули.
Метрология - метрология - ўлчашлар, уларнинг бирликлари ва аниқлигини таъминлаш ҳақидаги фан.
Мешалка лабораторная - лаборатория аралаштиргичи - махсус ҳисобланган ва керакли вазнда олинган компонентларни лаборатория шароитида аралаштирадиган ускуна (асосан, асфальтбетон, цементбетон, мустаҳкамланган тупроқ қоришмаларини тайёрлашда ишлатилади).
Модуль крупности песка - қумнинг йириклик модули - қумнинг йириклиги шартли баҳоси бўлиб, ўлчамлари 0,14- 2,5 мм
гача бўлган элаклардаги тўла қолдиқ йиғиндисини 100 га бўлиш йўли билан аниқланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling