Автомобиль йўллари


Вес удельный сухого грунта


Download 0.7 Mb.
bet174/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Вес удельный сухого грунта - қуруқ тупроқнинг солиштирма оғирлиги - қуруқ тупроқ оғирлигининг унинг ҳажмига нисбати (Н/м3).
Вес удельный частиц грунта - тупроқ заррачаларининг солиштирма оғирлиги - қуруқ тупроқ оғирлигининг шу тупроқ қаттиқ заррачаларининг ҳажмига бўлган нисбати.
Весы аналитические - аналитик тарози - лаборатория шароитида ўта аниқлик билан оғирликни ўлчашда ишлатиладиган тарози.
Весы технические - техник тарози - намуна, материллар ёки қоришмаларнинг оғирлигини ўлчашда ишлатиладиган тарози.
Вискозиметр - ёпишқоқликни ўлчагич - битум, ёғ ва бошқа материалларнинг ёпишқоқлиги (оқувчанлиги)ни аниқлашда ишлатиладиган асбоб. Уларнинг бир неча турлари мавжуд: стандартли - суюқ битум, дегт, эмульсияларнинг оқувчанлигини аниқлашда ишлатилади.
Водопоглощение - сувнинг шимилиши - ҳавонинг атмосфера босими ва сув билан бевосита боғлиқлиги шароитида материаллар ёки тоғ жинсларининг сувни шимиши ва тутиб туриш қобилияти. Массага ёки қуритилган намуна ҳажмига нисбатан тутиб қолинган сувнинг фоиздаги миқдори билан тавсифланади.
Ротационный вискозиметр - ротационли ёпишқоқлик (оқувчанлик)ни ўлчагич - битумларнинг абсолют ёпишқоқлиги (оқувчанлиги)ни аниқлашда ишлатилади.
Технический вискозиметр - техникавий ёпишқоқлик (оқувчанлик)ни ўлчагич - бетон қоришмаларининг қаттиқлиги (оқувчанлиги)ни ўлчашда ишлатилади.
Влагомер электронный - электронли нам ўлчагич - материалларнинг намлигини ўлчашда ишлатилиб, у материалларнинг намлик таъсирида электр ўтказувчанлиги ва электр майдони сиғимининг ўзгаришини ўлчашга асосланган.
Влагопроводность - нам ўтказувчанлик - материалларнинг ўзидан намлик ўтказиш хусусияти.
Влажность - намлик - материаллардаги сувлар миқдорининг шу материалнинг абсолют қуруқ ҳолидаги оғирлигига нисбати (% да ўлчанади).

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling