Влажность грунта оптимальная - тупроқларнинг оптимал намлиги - шундай намликки, унда тупроқ зичлаш воситалари билан зичланганда, катта самара беради ва ўзгармас мустаҳкамликка эришилади.
Влажность грунта относительная - тупроқнинг нисбий намлиги - тупроқ намлигининг унинг оқувчанлик чегарасидаги
намликка бўлган нисбати, фоизда.
Водонасыщение - сув шимиш қобилияти - материалларнинг сувни шимиб ўз ғовак ва бўшлиқларида атмосфера босимидан юқори ёки кам бўлган босим шароитида ушлаб туриш қобилиятига айтилади ва материалнинг ҳажмига ёки оғирлигига нисбатан фоизда ўлчанади.
Водонепроницаемость - сув ўтказмаслик қобилияти - берилган шароитда материалнинг оғирлик таъсирида сувни ўтказмаслик қобилияти.
Водородный показатель - водород кўрсаткичи - эритмаларда водород ионлари концентрациясини ёки фаоллигини кўрсатувчи бирлик. Сон жиҳатдан концентрациянинг 1 л эритмага нисбатан грамм ионларда ифодаланган манфий ўнли логарифмига тенг.
Водоцементное отношение - сув цемент нисбати - бетон қоришмаси таркибига кирувчи сув билан цементнинг нисбати. У бетоннинг таркибини ҳисоблашда асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб, бетоннинг мустаҳкамлиги ва қоришманинг қолипбоплиги нуқтаи назаридан белгиланади.
Водостойкость- сувга чидамлилик - материалларнинг сувга тўйинган шароитда бузилишга қарши тура олиш қобилияти. Сувга чидамлилик коэффициенти (сувга тўйинган шароитда материал мустаҳкамлигининг пасайиш даражаси) билан тавсифланади.
Воздухомер - ҳаво ўлчагич - бетон аралашмага қўшилган ҳаво миқдорини аниқлайдиган учун қурилма.
Воздухопроницаемость - ҳаво ўтказувчанлик - босим ўзгариши таъсирида материал ва конструкцияларнинг ҳаво ўтказиш қобилияти.
Выветривание - шамол таъсирида нураш - шамол, ҳарорат ўзгариши, ковак ва тешикларда сувнинг музлаши ҳамда микроорганизмлар таъсирида тоғ жинсларининг физикавий бузилиши ва кимёвий парчаланиши жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |