Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet178/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Журнал лабораторный - лаборатория журнали - йўл қурилиши материалларининг сифати қайд қилинадиган, маълум шакл ва жадваллардан иборат бўлган дафтар.
Зонд забивной - қоқилган зонд - тупроқ (ер) тўшамасининг зичланганлик даражасини аниқлаш учун Белорусия Йўл илмий- текшириш институтида яратилган асбоб.
Зондирование динамическое - динамик зондлаш - берилган баландликдан эркин тушувчи, юк зарбалари сони изчиллик билан ўсиб борувчи доимий масса таъсиридаги учлик зонднинг ботишига тупроқнинг муайян қаршилигидан иборат бўлган йўл пойи зичлиги даражасини аниқлаш методи.
Износ в барабане - барабанда едирилиш - тош материалларининг, чақиқ тош ва шағалларнинг едирилиши ва зарбага чидамлилик даражасини аниқлаш усули.
Износостойкость - едирилишга чидамлилик - маълум шарт- шароитларда материалларнинг едирилиш (емирилиш)га чидамлилиги.
Изотропия - изотропия - материалларнинг физикавий хусусиятлари, томонлари, йўналишлари бўйича бир хиллик хусусияти. Газ, суюқ ва аморф моддалар учун характерли хусусият.
Индикатор прочности - мустаҳкамлик индикатори - жинсларнинг янги юзалари бўлагида металл стерженнинг (алюминли ёки жезли) цанга қаламчаси қолдирган из бўйича жинслар мустаҳкамлигини аниқлаш учун стерженлар тўпламли дала асбоби. Лабораторияда мессурали асбобнинг монометри бўйича кучланиш катталигини қайд қилган ҳолда, дискнинг айланиши вақтида тош парчасини кесиб оладиган сиқувчи тошли механик мустаҳкамлик индикатори қўлланилади.
Испытания материалов - материалларни синаш - ҳар хил ускуна ва мосламалар ёрдамида материалларнинг мустаҳкамлик ва физикавий хусусиятлари ҳамда уларнинг технологик жараёндаги ва фойдаланишдаги хусусиятларини аниқлаш. Бунда синаш асосан уч усул билан олиб борилади: лаборатория шароитида материаллар намуналарини ва конструкция элементларини махсус методика бўйича текшириш; табиий шароитда иншоот материалларини фойдаланишда текшириш; тезкорлик билан текшириш, бунда махсус усул ёрдамида қисқа вақтда материалларнинг керакли хусусиятлари аниқланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling