Табиий тош материалларининг қурилишда қўлланилиши ва уларни емирилишдан химоя қилиш усуллари


Download 21.02 Kb.
bet1/4
Sana01.08.2023
Hajmi21.02 Kb.
#1664471
  1   2   3   4
Bog'liq
Tabiy resurs 10 12


Табиий тош материалларининг қурилишда қўлланилиши ва уларни емирилишдан химоя қилиш усуллари
Режа:
1. Курилишда ишлатиладиган тоғ жинслари.
2. Табиий тош материалларини казиб олиш ва ишлов бериш.
3. Табиий тош материаллари ва буюмларини ташиш, саклаш, уларни емирилишдан химоялаш усуллари.
Таянч суз ва иборалар: Минерал, мономинерал магматик Тоғ жинслари,чукинди тоғ жинслари, метаморфик Тоғ жинслари, дала шпатлари, гранит, доломит, базальт, габбро, сиенит, топаз, корунд, олмос, кварц, мармар, сланец, слюда.
Қурилишда ишлатиладиган тоғ жинслари.
Тоғ жинсларининг хосил булиш шароитлари уларнинг тузилишини куп жихатдан белгилаб беради. Шу билан бирга, уларнинг асосий хоссалари, бинобарин, Тоғ жинсларининг қурилишда ишлатиш сохалари шу тузилишга боғлиқдир.
Чуқурликда хосил булган магматик Тоғ жинслари ута даражада зичлиги, совуққа чидамлилиги ва сувни кам шимиб олиши билан ажралиб туради. Бундай Тоғ жинсларининг асосий турлари: гранит, диорит, габбро, лабрадоритдир.
Гранит - кварц, дала шпати (ортоклаз) ва слюдадан иборат. Гранитнинг ранги асосий ташкил этувчи қисм - ортоклазга, шунингдек бошқа минералларнинг рангига боғлиқ булади. У оч кулранг, пуштироқ рангли ва қорамтир-қизил булади. Гранит тузилиши донадор - кристалл. Зичлиги урта хисобда 2700 кг/ м3 говаклиги атиги 0,5 - 1,5, сиқилишда мустахкамлик чегараси 100-250 МПа. Гранит совуққа гоят чидамлилиги ва сувни кам шимиб олиши, нурашга курсатадиган қаршилигининг катталиги билан характерланади, яхши тарашлаб текисланади, жилвирланади ва жилоланади, лекин муртлиги хамда оловбардошлиги унча юқори эмаслиги билан фарқланади.
Гранит бино ва иншоотларни қоплаш учун ишлатилади, ундан девор тошлари, зинапоялар ва бошқа буюмлар, шунингдек жуда мустахкам бетон учун майда тош тайёрланади. Гранит конлари Карелия, Украина, Урал, Закавказье ва республикамизнинг бошқа худудларида хам мавжуд.
Диорит асосан дала шпати (плагиоклаз) ва мугиз рудадан иборат. Диоритнинг ранги туқяшил рангдан қора-яшил ранггача товланади, зичлиги 2700-2900 кг/ м ъ сиқилишга мустахкамлик чегараси 150-300 МПа. Диорит юқори даражада ёпишқоқлиги, зарб ва ишқаланиб ейилишдаги қаршилиги, шунингдек, емирилишга чидамлилиги билан характерланади. У осон жилоланади. Диорит йул қопламлари ва кошинлар учун ишлатилади. Диорит Крим, Украина, Урал ва бошқа худудларда учрайди.
Габбро-энг мустахкам ва тургун магматик Тоғ жинси булиб, дала шпати (плагиоклаз) ва қорамтир рангли минераллардан (авгит ва оливиндан) ибо-рат. Габбро ранги туқ-кулранг, қора ёки туқ-яшил, зичлиги 2800-3100 кг/м сиқилишда мустахкамлик чегараси 200-350 МПа. Габбро юқори ёпишқоқликка ва емирилишга қарши тургунликка эга. Габбродан қилинган буюмлар йул қурилишида ишлатилади.
Лабрадоит - габбронинг турларидан бири булиб, асосан дала шпати ва лабрадор минералидан иборат. Жилолашда кук, яшил, сариқ ва бошқа рангларда товланади, юзаси манзарали бундай лабрадоритлар айниқса қимматли булади. Лабрадорит манзарали қоплама тошлар сифатида куп ишлатилади.
Курилишда кенг ишлатиладиган откинди магматик Тоғ жинсларидан энг мухимлари порфирлар, диабаз, базальт хисобланади. Бу жинсларнинг зичлиги, мустахкамлиги ва бошқа хоссалари кенг куламда узгариб туради.
Порфирлар отқинди Тоғ жинсларидан иборат булиб, порфирсимон тузилиши (1- расм,в га қаранг) билан, яъни асосий майда донадор массада «ора-сира жойлашган бегона нарсалар» нинг мавжудлиги билан характерланади. Порфирлар ранги нозик турли қизил- қунгир рангдан кулранггача товланади, зичлиги 2400-2500 кг/ м, сиқилшига мустахкамлик чегараси 120-180 МПа. Порфирлар йул қурилишида ва кошинкорплиталарни тайёрлаш учун куланилади. Порфирлар кони Крим, Кавказ, Урал ва бошка жойларда бор.
Диабаз-габбронинг откинди аналоги-майда кристаллик тузилиши билан характерланади. Унинг ранги тук-кулранг, купинча яшил рангга мойил булади, зичлиги 2800-3000 кг/ м3 , сикилишга мустахкамлик чегараси 200-300 МПа. Диабаз юкори даражада каттиклиги, ёпишкоклиги ва чидамлилиги билан тафовутланади. У йул копламалари ва бетон учун майда тош сифатида яхши материал хисобланади. Диабаз Урал, Украина ва Кавказда учрайди.
Базальт кимёвий таркиби буйича диабаз каби габбро аналоги булиб, тук-кулранг тусга, яширин кристалл тузилишга эга, зичлиги юкори ва узокка чидайди. Базальтнинг зичлиги 3300 кг/м гача, сикилишга мустахкамлик чегараси баъзан 400 МПа гача етади ва ундан ортади. Базальтга ишлов бериш жуда кийин лекин яхши жилоланади. Ундан турли- туман йул материаллари тайёрланади. Базальт Украина, Кавказ, Узок шарк ва мамлакатнинг бошка худудларидан олинади.
Чакик магматик говак жинслар деганда вулкон кули ва пемза, цементланган жинслар деганда эса вулкон туфи тушунилади.
Вулкон кули вулкон лавасининг кукунсимон заррачаларидан иборат булиб, асосан аморф кумтупрокдан иборат булади. Йириклиги 5 мм гача булган заррачалар вулқон қуми деб аталади. Вулкон кули ва кумидан цементларнинг фаол кушимчаси сифатида фойдаланилади.
Пемза - ташки куриниши буйича совиб котиб колган купикка ухшаган оч-кулранг говакли жинсдир. Унинг зичлиги 400-600 кгм, сикилишга мустахкамлик чегараси 2-4 МПа. Пемза улчами 5 дан 30 мм гача булган заррачалар куринишидаги ёткизикдир. У енгил бетонлар учун тулдиргич сифатида ишлатилади.
Вулкон кули, пемза ва бошка говакли вулкон жинслари Закавказье (Арманистон), Шимолий Кавказ, Камчатка ва бошка худудларда учрайди.

Download 21.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling