Табиий тош материалларининг қурилишда қўлланилиши ва уларни емирилишдан химоя қилиш усуллари


Download 21.02 Kb.
bet2/4
Sana01.08.2023
Hajmi21.02 Kb.
#1664471
1   2   3   4
Bog'liq
Tabiy resurs 10 12

Вулқон туфи - зичланган ва цементланган вулкон кулидан иборат говакли Тоғ жинсидир. Туфлар турли-туман рангга эга: пуштиранг, тук-сарик, кизил, жигар ранг ва бошкалар. Улар сезиларли даражада говаклилиги, кам зичлиги ва иссиклик утказувчанлиги, етарли даражада мустахкамлиги ва чидамлилиги, шунингдек яхши ишланувчанлиги билан характерланади. Туфларнинг бу сифатлари улардан бино деворларини коплаш учун самарали фойдаланишга имкон беради; туфларни казиб олиш ва ишлаш жараёнида хосил булган чикиндилар майдалангандан ва фракқияларга ажратилгандан кейин улардан енгил бетонларнинг тулдиргичлари сифатида фойдаланилади. Вулкон туфларининг конлари Арманистон, Грузия ва Узок Шаркда бор.
Чакик чукинди ™Ф жинсларининг уваланиб кетадиган турлари (кум шагал) хамда цементланган турлари (кумтош, конгломератлар, брекчилар) курилишда кенг куламда ишлатилади.
Кум йириклиги 0,14-5 мм булган турли жинслар доналарнинг уваланадиган аралашмасидан иборат Кумнинг таркиби кварц, дала шпати, охактош, пемза ва бошкалардан иборат, келиб чикиши буйича эса Тоғ, жар, дарё, денгиз буйлари, кум тепалик ва бошка жойларда хосил булиши мумкин. Кумдан коришмалар ва бетонларда тулдиргич сифатида фойдаланилади.
Шағал - улчами 5 дан 150 мм гача булган Тоғ жинслари аралашмасидан иборат, бетон учун тулдиргич булиб хизмат килади.
Гилли чукинди ™Ф жинслари жумласига каолинит, кварц, слюда, дала шпати ва бошкаларнинг жуда майда заррачаларидан иборат булган майда чакикли катламлари киради. Улар керамика ва цемент саноати учун хом ашё сифатида ишлатилади.
Кумтошлар - кварцнинг турли табиий эритмалар билан цементланган доналаридан иборат зич Тоғ жинсларидир. Богловчи турига караб кумтошлар гилли, охактошли ва кремнийли булади. Кумтошларнинг физик - механик хоссалари цементлайдиган модданинг турига, цементланган доналарнинг йириклиги ва шаклига боглик. Кумтошларнинг ранги сарик, кулранг ва хатто кунгир булади. Улар ичида кремнийли кумтошлар энг зич ва мустахкам, уларнинг зичлиги 2500-2600 кг/м , сикилишга мустахкамлик чегараси 150- 260 МПа, юкори даражада каттиклик ва едирилишга чидамлилиги билан хам фарк килади. Кумтошлардан харсангтош, саноат биноларининг поллари ва йулаклар учун плиталар, бетонлар учун майда тош ва бошкалар тайёрланади. Кумтош кум, шагал ва гил билан бир каторда мамлакатимизнинг купчилик худудларида бор.
Химогенли чукинди жинслар жумласига доломит, магнезит, гипс ангидрит киради.
Доломит - шу номдаги минералдан иборат зич Тоғ жинси. Ташки куриниши ва физик - механик хоссалари буйича доломит зич охактошга ухшайди. Ундан коплама плиталар, бетон учун майда тош, утга чидамли материаллар ва минерал богловчи моддалар тайёрланади. Доломит конлари Украинада ва мамлакатнинг бошка худудларида бор.
Магнезит асосан магнезит минералидан иборат. У богловчи моддалар ва утга чидамли материаллар ишлаб чикаришда ишлатилади.
Гипс тош асосан шу номадаги минералдан иборат булган зич Тоғ жинси хисобланади. Гипс тош курилишбоп гипсни ва гипсли боглочиларни ишлаб чикариш учун хом ашё хисобланади. Гипс конлари Тула, Горький областларида, Шимолий Кавказ, Урал,Украина ва Шаркий Сибирда бор
Органоген чукинди жинслардан курилишда зич охактош, охактош-чиганоктош, бур, трепел, диатомитдан фолйдаланилади.
Охактош асосан кальқит минералидан иборат кенг тар калган Тоғ жинсидир. Охактошнинг ранги ва унинг куп хоссалари таркибида аралашмалар (лой, кремнезём, темир оксидлари ва бошкалар) булишига боглик.
Масалан, соф охактошнинг ранги ок, лойли аралашмалар эса саргишга мойил ранг киритади. Охактош ва лой аралашмасидан иборат жинс мергел деб аталади. Охактошлар зич ва говакли булади.
Бур микроскопик чиганоклардан иборат кам цементланган Тоғ жинси хисобланади. Бур ок рангли булиб, ундан буёк ва замазка учун ок пигмент сифатида, шунингдек, охак ва портландцемент ишлаб чикаришда фойдаланилади.
Диатомит ва трепел асосан диатомитли сув усимликларнинг зирхали ёки тошга айланган организмларнинг скелетлари куринишидаги аморф кремнеёмдан иборат булган уваланадиган енгил Тоғ жинсларидан иборатдир. Бу Тоғ жинсларининг ранги ок, сарик ва кора, зичлиги 400- 1200 кг/м3 . Диатомит ва трепеллар иссиклик химоя материаллари тайёрлаш учун, цементларга кушиладиган фаол минерал кушимча сифатида ишлатилади. Бу жинсларнинг кони мамлакатимизнинг купчилик худудларида мавжуд.
Метаморфик ™Ф жинсларидан курилишда энг куп кулланиладиган гнейслар, гилли сланецлар, мармарлар ва кварцитлардир.
Гнейсларнинг минералогик таркиби гранитларга ухшаш булиб, гранитлардан хосил булган, лекин улардан сланецсимон тузилиши билан фаркланади. Гнейсларнинг ранги ок ёки олачипор, физик-механик хоссалари гранитларга якин. Курилишда гнейслардан гранитлар сингари максадларда фойдаланилади. Гнейслар Карелия, Урал, Украина ва Шаркий Сибирда учрайди.
Гилли сланецлар гилларнинг гоят зичланиши ва юкори харорат таъсири натижасида хосил булади. Ранги кулранг ёки кук-кора. Гилли сланецлар сувда эримайди, калинлиги 4-10 мм ли пластинкаларга осон парчаланади. Гилли зич сланецларда ясалган бундай пластинкалар томга ёпиладиган табиий шифер сифатида узок чидайдиган материал хисобланади. Томга ёпиладиган сланецлар кони Украина, Шимолий Кавказ, Сибир ва Уралда маълум.
Мармар - донадор кристалл Тоғ жинсидан иборат булиб, юкори харорат ва босим таъсирида охактошлар ва доломитларнинг кайта кристалланиши натижасида хосил булади. Соф мармар оқ рангда булади, лекин аралашмаларга қараб ранги яшил, қизил, кулранг ва хатто қора булиши хам мумкин. Аралашмалар бир текис тақсимланганда мармарлар хар хил гулли,олачипор рангда булади, бу эса унга ажойиб манзара беради.
Мармар гоят зичлиги ва мустахкамлиги билан характерланади; унинг зичлиги 2800 кг/м3 га етади, сув шимиб олиши 0,7% дан ошмайди, сиқилишга мустахкамлик чегараси эса 100 дан 300 МПа гача узариб туради. Мармар унча қаттиқ булмаганлиги (3-4) туфайли улардан осон юпка плиталар арралаш, йуниш ва қоплаш мумкин. У ички деворларга қоплаш, зинапоялар, дераза токчалари, одатда, жамоат бинолари хамда иншоотларда фойдаланиладиган бошқа жихозларни тайёрлаш учун ишлатилади. Мармарга ишлов беришда хосил булган чиқиндилар - мармар майдасидан кошинкор бетон буюмлар тайёрланади. Бино деворларининг ташқи юзасига қоплаш учун мармар тавсия қилинмайди, чунки хаво таркибидаги газ ва нам таъсирида у манзаралилик сифатларини тез йуқотади.
Мармарга бой конлар Узбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Наманган ва бошқа худудларида мавжуд.

Download 21.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling