Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига Даъвогар
Download 30.83 Kb.
|
даъво ариза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жавобгар
- Даъвогар Рўзиева Хилола
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига Даъвогар: Рўзиева Хилола Саматовна Манзил: Кармана тумани, “Кўҳна қўрғон” МФЙ, Усто Ширин кўчаси, 50-уй, тел: +99897 668 08 80, +99888 369 07 09. E-mail: lexash@umail.uz Жавобгар: Каримов Зоир Холмуратович Манзил: Навоий вилояти, Кармана тумани, Кўҳна Қўрғон кўчаси, 11-уй. Тел: +99891 986 73 20. ДАЪВО АРИЗА Мол-мулкни бўлиш ҳақида Мен ва жавобгар ўртамиздаги қонуний никоҳ 1999 йил январь ойида Кармана тумани ФҲДЁ органи томонидан қайд этилган. Ўртамизда никоҳ шартномаси тузилмаган. Жавобгар билан никоҳимиз давомида Каримов Зоир Холмуратовичнинг номига Кармана тумани Кўҳна Қўрғон МФЙда жойлашган Кармана тумани ҳокимининг 2019 йил 27 майдаги Q-1082-сонли қарорига асосан, 2019 йил 30 июлда давлат рўйхатидан ўтган “турар жой биноси”ни, 2014 йил 20 январдаги 321-сонли олди-сотди шартномасига асосан Рўзиева Хилола Саматовнага тегишли бўлган, 2014 йил 28 январь кунидаги 8-22-80 рақам билан Давлат кадастрлар палатаси Навоий вилоят бошқармаси Кармана туман филиали томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган турар жой биносини ва Каримов Зоир Холмуратович номида бўлган “MERCEDES BENZ 711D” русумли, двигател рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси WDB 6114181P319187, ранги пуштиранг, 1996 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 85E632FA бўлган, 2017 йил 26 декабрь кунида Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБ томонидан рўйхатга олинган автотранспорт воситаларини мулк ҳуқуқи асосида олганмиз. Жавобгар билан биргаликдаги мулкни бўлиш ҳақида келишув мавжуд эмас. Ҳозирда суднинг ҳал қилув қарорига асосан никоҳдан ажралишганмиз. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 23-моддаси, биринчи қисмига мувофиқ, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 23-моддасига асосан, СЎРАЙМАН: 1. Каримов Зоир Холмуратовичнинг номига Кармана тумани Кўҳна Қўрғон МФЙда жойлашган Кармана тумани ҳокимининг 2019 йил 27 майдаги Q-1082-сонли қарорига асосан, 2019 йил 30 июлда давлат рўйхатидан ўтган “турар жой биноси”ни, 2014 йил 20 январдаги 321-сонли олди-сотди шартномасига асосан Рўзиева Хилола Саматовнага тегишли бўлган, 2014 йил 28 январь кунидаги 8-22-80 рақам билан Давлат кадастрлар палатаси Навоий вилоят бошқармаси Кармана туман филиали томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган турар жой биносини ва Каримов Зоир Холмуратович номида бўлган “MERCEDES BENZ 711D” русумли, двигател рақамсиз, кузов рақамсиз, шасси WDB 6114181P319187, ранги пуштиранг, 1996 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 85E632FA бўлган, 2017 йил 26 декабрь кунида Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ РЎ ва ИОБ томонидан рўйхатга олинган автотранспорт воситасини умумий биргаликдаги мулк деб топиб, улушимни ажратишингизни. 2. Даъво тақдим этишда тўланган давлат божи ва почта харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришингизни. Илова: 1. Даъво ариза нусхаси; 2. Никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги суд ҳал қилув қарори нусхаси; 3. Давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи хужжат; 4. Мол-мулкка мулк ҳуқуқини тасдиқловчи хужжатлар нусхаси; 5. Адвокатга берилган ордер нусхаси. Даъвогар Рўзиева Хилола Download 30.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling