Фиб кармана туманлараро судига Даъвогар


Download 39.83 Kb.
bet1/2
Sana21.04.2023
Hajmi39.83 Kb.
#1368183
  1   2
Bog'liq
Фуқаролик ишлари бўйича Навоий шаҳар Судига (2)


ФИБ Кармана туманлараро судига
Даъвогар: Навоий шаҳар Матонат МФЙ
Жасорат кўчаси 32/1 манзилида яшовчи
фуқаро Нарзуллаев Усмон Садуллоевич
(ID карта 32403602390046
28 .06.2021й да берилган. Тел 934302460)
Жавобгар: ЎР Бош Прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий Ижро Бюроси Навоий шаҳар бўлими манзил:
Навоий шахар М.Таробий кўчаси.
тел: 935221979 : 952778299
ДАЪВО А Р И З А
(Моддий ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида)
Аризамнинг мазмуни қуйидагилардан иборат:
26.12.2022й менга Навоий вилояти МИБ сидан 4833848 сўм қарздорлик тўлови бўйича SMS хабари келди. Мен аниқлик киритиш учун вилоят МИБ га бориб бюро ходими Файзиев Хуршиддан ФИБ Кармана туманлараро судининг 2-2101-2202/17453-сонли буйруғини олдим. Шу ернинг ўзида мен Х.Файзиевга ушбу Суд буйруғи бўйича эътироз киритишимни ва бу суд буйруғи мутлақо ноқонуний қабул қилинганлигини ишонч билан айтдим.Дам олиш кунлари ва байрам арафаси сабаб мен 04.01.2023й судга эътироз ёзиб ФИБ Кармана туманлараро судининг раиси Рауповга кириб эътирозим бўича батафсил тушунтиришлар бердим. Суд раиси ҳамма ҳужжатларни кўздан кечириб суд буйруғини бекор қилиб Ажрим чиқаришни ва бу Ажрим 09.01.2023 й да тайёр бўлишини айтди .Бу хабарни мен Навоий вилояти МИБ ходими Х.Файзиевга SMS орқали жўнатдим ва" хорошо" деган жавоб олдим.Лекин шунга қарамасдан менга Навоий шаҳар МИБ дан сурункали равишда қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида SMS лар келаверди.
06.01.2023 й мен Навоий шаҳар МИБ ходими билан телефон орқали алоқа қилиб, суд Ажрими 09.01.2023 й соат 15-30 да тайёр бўлишини тушунтирдим.09.01.2023 й да Суд ўз мажбуриятни бажариб, буйруқни бекор қилиб, Ажрим чиқарди. Мен шу вақтининг ўзида яъни соат 15-29 да Суд биносидан Ажримини Навоий вилояти МИБ га Х.Файзиевга юбордим. Шу куннинг ўзида яъни 09.01.2023 й соат 17-41 да Навоий шаҳар МИБ ходимига ( тел.952778299) суд Ажрими қўлимдалиги уни вилоят МИБ ходимига ( Х. Файзиев ) юборганлигимни айтдим. Навоий шахар МИБ га эса тартиб бўйича суд почта орқали юборилишини Навоий шаҳар МИБ ходими менга Ажримни келтириб беришимни буюрди.Мен унга суд Ажримини вилоят МИБ ходимларидан сўраб олиб ишни ёпиб бершни сўрадим. Ушбу фикрларимни тасдиқлаш учун мен UCELL алоқа компаниясидан 2023 йил январ ойидаги телефон мулоқотлари бўйича маълумотларини олдим. Этибор қаратишингизни сўрайман. Мен томонимдан кўплаб ҳатти харакатлар ва илтимосларга қарамасдан Навоий шаҳар МИБ ходимлари мутлақо асоссиз ва ноқонуний равишда менинг феврал ойи пенсиямдан 651240 сўм ундирувни амалга оширган. Навоий шаҳар МИБ ходимлари томонидан бу ҳаракатлар суд Ажрими чиқарилиб, қарздорлик бекор қилингандан сўнг атайлаб содир этилган. Бу эса МИБ ходимларининг саводсизлиги, масулиятсизлиги ва ўз лавозимига нолойиқлигидан деб ҳисоблайман.
Мен 04.02.2023 й Навоий шаҳар МИБ га ва вилоят Пенсия жамғармаси бошқармасига ёзма мурожаат жўнатдим.Вилоят Пенсия жамғармаси бошқармасидан мазмунли жавоб ва пенсионерга ҳурматни олдим. Навоий шаҳар МИБ идорасидан эса ҳеч қандай жавоб хати хеч қандай инсоний узур сўрашни ҳалигача олмадим.
06.02.2023 й мен Навоий шаҳар МИБ рахбари Вохид Тошпўлатовга бугун ҳам ундирув бўйича ноқонуний SMS сизнинг телефон рақамингиз (935221979) орқали менга келганлигини, суд Ажрими 09.01.2023 й да чиқарилганлигини, бу Ажрим вилоят МИБ га юборилиб, Навоий шаҳар МИБ ходимларига айтилганлигини эслатиб, дархол мени шу масалада қабул қилишини сўрадим " Ҳурматли" бошлиқ мени тушдан кейин келишимни айтди. Мен тушдан сўнг соат14-20 ларда бошлиққа телефон қилиб қабул қилишларини яна илтимос қилдим.В.Тошпўлатов мени кутиятганлигини айтди.Мен ўн дақиқада МИБ га етиб бордим. Лекин мени бошлиқ эмас Улуғбек Муродов деган МИБ ходими қабул қилиб менга ундирув ҳаракатлари тугатилганлиги тўғрисидаги қарорни берди. Ушбу қарор ҳам саводсизларча ёзилган.Қарорнинг 3:4- бандлари умуман тушунарсиз, хатоликлар жуда кўп. Менинг пенсиямдан чегирилган 653 минг сўм пул 08.02.2023 й кечқурун менга қайтарилди.
Четдан қараганда МИБ ходимларининг бу харакатлари оддий арзимаган кичкина хатоликдай туюлади.Аммо бетоб пенсионер: икки марта инфаркт олганман, вилоят сил касалликлари диспансери вилоят эндикринология диспансерида ҳисобда тураман.2021 й да оғир операция бўлганман. МИБ ходимларининг юқоридаги ҳаракатлари мен учун катта рухий зарба ҳисоблланади.Афсуски бу МИБ органларининг менга нисбатан учинчи марта ноқонуний ҳаракати ҳисобланади. Бу сафар ушбу хўрлаш менга анча оғир ботди. Мен 4-10 феврал кунлари тиббий муассаларга ва турли идораларга бир неча марталаб ( духтур келиним билан) қатнадим соғлигимни йўқотдим, ортиқча сарф харажатлар бўлди. Шу кунлари кордиолог, нерволог, эндикринолог ва оилавий врачим кўринишларида бўлиб УЗИ ЭКГ аппаратлари кўригидан ўтдим.07.02.2023й вилоят эндикринология диспансерида зудлик билан даволаниш учун менга йўлланма беришди. Организмимдаги глюкоза миқдори 21 январда 7.0 мм эди 6 февралда10.7 мм бўлди.( меъёр 3.5- 5.5 мм) Врачлар даволанишим бўйича босқичма босқич яни аввал эндикрин даволаниш сўнг эса нервология ва кордиология бўлимларида даволанишимни тавсия қилишди.Шунинг учун дори дармонларнинг бир қисмини харид қилдим. Илова қилинаётган ҳужжатлар нусхалари билан батафсил танишишни суддан илтимос қиламан.

Download 39.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling