Табиий тош материалларининг қурилишда қўлланилиши ва уларни емирилишдан химоя қилиш усуллари


Табиий тош материалларини қазиб олиш ва ишлов бериш


Download 21.02 Kb.
bet3/4
Sana01.08.2023
Hajmi21.02 Kb.
#1664471
1   2   3   4
Bog'liq
Tabiy resurs 10 12

Табиий тош материалларини қазиб олиш ва ишлов бериш
Тош материалллар ва буюмлар ишлаб чиқариш учун аввало Тоғ жинсини қазиб олиш ва унга ишлов бериш зарур.
Тош казиб олиш. Курилиш материаллари сифатида ишлатиладиган Тоғ жинсларини қазиб олиш усуллари уларнинг жойлашиш шароитлари, мустахкамлиги ва қаттиқлиги, шунингдек, ясаладиган буюмларнинг шакли хамда улчамларига боғлиқ. Тоғ жинслари унча чуқур жойлашмаган ёки ер юзасига яқин жойлашган холларда, уларни қазиб олиш очиқ усулда олиб борилади. Чуқур жойлашган Тоғ жинслари тош майдаланадиган жойлар ёки шахталарда ерости усулида қазиб олинади.
Майда тош ёки харсанг тош учун мулжалланган зич Тоғ жинслари, одатда, портлатиш усулида қазиб олинади, лекин Тоғ жинсларидан катта улчамли плиталар ва блоклар тайёрлашда ушбу усул қулланмайди, чунки жинсларда дарзлар пайдо булиши мумкин. Алохида блоклар массивдан тош тарашлаш ва қупориш машиналари, шунингдек, махсус асбоблар ёрдамида арралаб ёки синдириб олинади.
Осон ишлов бериш мумкин булган Тоғ жинслари, масалан, туф ва охактошчиганоқтошлар тоштарошлаш машиналари ёрдамида механизақиялашган усулда қазиб олинади. Машиналарнинг қирқувчи элементлари кундаланг ва тик қуйма кескичли диск аррадан иборат. Тоштарошлар машинаси кон буйлаб рельс йулда юрадиган аравачага урнатилади. Учта узаро перпендикуляр текисликда жойлашадиган диск плиталар ёрдамида зарур улчамдаги ва геометрик шаклдаги блоклар массивдан арралаб олинади. Очиқ усулда қазилганда Галанин қурилмалаган тоштарошлар машинаси яхши ишлайди. Йирик блоклар ни арралаб оладиган тоштарошлар машиналари хам мавжуд. Майдаланадиган Тоғ жинслари (қум, шагал, гил) бир ва куп ковшли экскаваторлар ва бошқа машиналардан фойдаланиб, очиқ усулда қазиб олинади.
Тошга ишлов бериш. Тоғ масссивидан ажратиб олинган катта улчамли тошларга ишлов бериш натижасида тош зарур шакл ва улчамларга, устки юзаси эса белгиланган холатга келади. Тошга, одатда, махсус заводларда механизақиялашган усулда ишловберилади. Коплама тошларга ишлов бериш, айниқса сермехнат ва мураккаб ишдир. У қуйидаги асосий босқичларни уз ичига олади: тош блокларини талаб этилган қалинликда плиталар ва булакларга арралаш; плиталар ва булакларни берилган улчамларда қирқиш, профиллаш ва фактура безак бериш ва хоказо. Тошга ишлов бериш учун хар хилкурилмадаги стационар станоклардан, шунингдек портатив пневматик асбобдан (1-расм) фойдаланилади. Курилиш майдончаларида бу асбоб воситасида коплама ишларни бажаришда деталларнинг керакли жойлари жилвирланади. 3.1.1 - расм.Тошга дастаки пневматик асбоб билан ишлов бериш

Download 21.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling