Консистенция - консистенция - моддаларнинг физик агрегат ҳолати (газ, суюқ, қаттиқ ҳолати).
Консистенция грунта - тупроқ консистенцияси - табиий ҳолатдаги тупроқнинг куч таъсирида турғунлик даражаси, тупроқнинг нисбий намлик қиймати билаи характерланади (ўлчанади).
Коррозия - кимёвий емирилиш - қаттиқ материаллар юзасига ташқи муҳитнинг кимёвий таъсир қилиши натижасида уларнинг ўз- ўзидан бузилиши.
Концентрация - қуюқлашиш - 1) массали-модда массасининг унинг ҳажмига нисбатан тенг бўлган (кг/м3) ўлчамли физик катталик; моляр -модда миқдорининг унинг ҳажмига нисбатан тенг бўлган (мол/м3) ўлчамли физик катталик. Шунингдек: “Массали улуш”, “Ҳажмий улуш”га қаранг.
Консолидация грунта - тупроқнинг консолидацияси - сувга тўйинган тупроқ қатламларииинг вақт ўтиши билан зичланиб бориши. Бунда тупроқ заррачалари ўзаро бирлашиб, унинг таркибидаги сув сиқиб чиқарилади.
Конус балансирный - мувозанатдаги конус - дала шароитида тупроқнинг оқувчанлик чегарасини ўлчайдиган асбоб.
Конус стандартный - стандарт конус - цементбетон қоришмасининг ҳаракатчанлигини аниқлайдиган мослама.
Коррозионная стойкость - коррозияга чидамлилик – агрессив муҳитларда(ишқорли, кислотали, денгиз ва оқим сувлари) материалнинг бузилмаслик хусусияти.
Коэффициент водоустойчивости - сувга турғунлик коэффициенти - асфальтбетон қоришмасидан тайёрланган намунанинг сув шимдирилган ҳолатда, +200 да аниқланган мустаҳкамлик чегарасининг шу намунанинг қуруқ ҳолатдаги мустаҳкамлик чегарасига бўлган нисбатига айтилади.
Коэффициент гидрофильности - гидрофиллик коэффициенти
- минерал кукуннинг сувда кўпчиган ҳажмининг, шу вазндаги кукуннинг керосиндаги кўпчиган ҳажмига нисбати тушунилади. Бу кўрсаткич минерал кукунларнинг сифатини белгилайди.
Коэффициент динамической вязкости - динамик ёпишқоқликнинг коэффициенти - суюқлик ва газларнинг силжиш ёки сурилишга бўлган қаршилигини кўрсатувчи ўлчам (Па.с).
Do'stlaringiz bilan baham: |