2 2 3
оҳаклар парчаланиши шароитидаги барқарорлиги тавсифи. Шлакдаги асосий оксидлар миқдорининг кислоталар миқдорига
нисбати сифатида аниқланади. М0
<1 да шлаклар кислотали бўлади ва оҳаклар парчаланишга дучор бўлади; М0
>1да шлаклар асослига тааллуқли бўлади ва оҳаклар парчаланишга мойил бўлади.
Модуль продольной упругости (модуль Юнга) -
бўйлама эгилувчанлик модули (Юнг модули) - меъёрий кучланишнинг тегишли нисбий чизиқли деформацияга
нисбати сифатида олинадиган, тўғри стержень чўзилиши (сиқилиши)нинг бир ўқли эгилувчан деформацияси шароитида меъёрий кучланиш (қисқариш)лар ўртасидаги пропорционаллик коэффициенти. Паскал (Па)да ифодаланади.
Модуль сдвига -
силжиш модули - дахлдор кучланишнинг тегишли силжиш бурчагига нисбати сифатида олинадиган силжишнинг бир турдаги эгилувчан деформацияси шароитидаги дахлдор кучланиш ва силжиш бурчаги ўртасидаги пропорционаллик коэффициенти. Паскал (Па)да ифодаланади.
Модуль упругости динамический -
динамик эгилувчанлик коэффициенти - материалдаги бўйлама
тебраниш шароитида, яъни материал ишининг динамик режимида кучланишнинг чўзилиш (сиқилиш) деформациясига нисбати билан белгиланадиган катталик.
Морозостойкость -
музлашга чидамлилик - сувга тўйдирилган қурилиш материалларининг стандарт температура меъёрида, бир неча маротаба
музлатиб ва эритилганда, ўзининг мустаҳкамлигини йўқотмаслик хусусиятига айтилади.
Набухание -
кўпчиш - материалнинг атроф-муҳитдан
сув шимиб, ўзининг ўлчамларини ошириши.
1>