Автомобиль йўллари


Неразрушающие (адесструктивные) методы испытания -


Download 0.7 Mb.
bet184/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Неразрушающие (адесструктивные) методы испытания - бузмайдиган (адеструктив) синов услублари - йўл қурилиши материаллари ва конструкциялар хусусиятини уларни бузмасдан ёки намуна олмасдан аниқлашга асосланган усублар. Қуйидагиларга ажратилади: қурилиш материаллари ва конструкцияларни уларда ультратовушларнинг тарқалишини, намуналарнинг хусусий тебранишлари частоталарини ва сўнишини кузатишга, уларда

тўлқиннинг тарқалиши ва сингиши тезлигини ўлчашга асосланган тадқиқ этиш, синаш ва назорат қилишнинг акустик усублари; материалда ультратовуш тўлқинларнинг импульс тезлигини ўлчаш асосида материалларнинг эгилувчанлик хусусиятини баҳолаш учун ўтказиладиган импульс (ультратовуш) услублар; тадқиқ этилаётган материалда тарқалган гамма нурланишларни қайд қилиш йўли билан зичликни ўлчашга асосланган радиометрик синовлар; муайян шаклдаги намуналарнинг хусусий тебранишлари асосида қаттиқ йўл қурилиши материалларининг потенциал эгилувчанлик ва ёпишқоқлик-қайишқоқлик хусусиятларини аниқлашга асосланган резонанс (тебраниш, овоз)ли услублар; синалаётган намунага фақат бир туртки ёки тўлқинлар зарбаси юбориш шароитида материалда товуш тарқалиши тезлигини ўлчашга асосланган зарбали услублар.
Нерасслаиваемость смеси - аралашмаларнинг қатламланмаслиги - аралашмаларни ташиш ва қолиплашда уларнинг боғловчилар, сув ёки эритмали қисмларга ажралмаслиги ва тайёрлаш вақтида олинган бир жинслилигини ўзгартирмаслиги хусусияти.
Образец - намуна - синов учун талаб қилинган ўлчам ва шаклда олинган намунадаги материал.
Объемная доля - ҳажмий улуш - аралашма компонентлари ҳажмининг аралашма ҳажмига нисбати билан тенг ўлчамсиз физик катталик. Бирликлар улушида, фоизларда (%), промилларда (‰), миллионлар улушида ифодаланади.
Огнестойкость - оловга бардошлилик - оловнинг мунтазам бўлмаган таъсири шароитида материалнинг бардошлилиги ва белгиланган вақт давомида мустаҳкамлигини сақлаш хусусияти.
Огнеупорность - оловга қаттиқ тура олиш - юқори ҳароратнинг мунтазам таъсири шароитида материалнинг ўз мустаҳкамлигини сақлаш хусусияти.
Отмучивание - ортиқчасини чиқариш - сувда муаллақ қолган материаллар чўкадиган идишдаги сувнинг юқори қисмини даврий равишда тўкиш йўли билан юмшоқ минерал материаллар ва ярим фабрикатлардаги гил, чанг зарралари, майда ва нозик қум зарралари миқдорини аниқлаш усули.
Пенетрометр - пенетрометр - маълум вақт ичида берилган оғирлик кучига эга бўлган стандарт игнани намунага ботириш йўли билан битумларнинг маркасини аниқлайдиган лаборатория асбоби.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling