Пенетрометр грунтовый статического действия - статик таъсир этувчи тупроқ пенетрометри - ишлаб чиқариш шароитида тупроқларнинг шиббаланганлик сифатини текши-рувчи асбоб.
Пикнометр - пикнометр - суюқ ва қаттиқ жисмлар зичлигини аниқ ўлчаш учун қўлланиладиган махсус шаклдаги ва муайян сиғимдаги шиша колба, ўлчов чегараси ёки найчаси бўлади.
Пластичность - пластиклик - ташқи куч таъсирида қаттиқ жисмларнинг яхлитлиги бузилмасдан қайтишсиз деформацияланиши. Плотномер-влагомер - зичлик-намлик ўлчагич - дала шароитида тупроқнинг ҳақиқий зичлиги ва намлигини тезкор
аниқлаш учун асбоб (Н.К.Ковалёв тизимлари).
Плотность грунта максимальная - тупроқнинг максимал зичлиги - оптимал намликка эга тупроқни зичлаш (стандарт зичлаш)га сарфланган ишлар ҳажмида олинган зичлик.
Плотность грунта сухого (скелетная плотность) - қуруқ тупроқ зичлиги(таркибий зичлик) - ковакларидаги сув массаси истисно қилинган қуруқ тупроқ массасининг ундаги мавжуд ғовакликлар ҳам киритиладиган шу тупроқ эгаллаган ҳажмга нисбати.
Плотность истинная - ҳақиқий зичлик - ҳажм жисм ёки модда зичлиги аниқланадиган нуқта доирасида жамланганда
массанинг ҳажмга нисбати чегараси.
Плотность насыпная - сочилган зичлик - эркин сочилган юмшоқ материаллар, шу жумладан, кукун кўринишидаги материалларнинг ковак ва бўшлиқлари ҳисобга олинган ҳолдаги массасининг у эгаллаган бутун ҳажмга нисбати.
Плотность средняя - ўртача зичлик - зичланган қатламда (маҳсулотлар, конструкциялар, материаллар) аниқланадиган физик катталик. Жисм ёки модда массасининг мавжуд бўшлиқлари ва коваклари ҳам киритиладиган унинг бутун эгаллаган ҳажмига нисбатини кўрсатади.
Площадь поверхности удельного - солиштирма юза майдони
минерал материаллар ва тупроқларнинг дона ва заррачалари юзасининг улар зич ҳолатда эгаллаб турган ҳажм (см2/см3) ёки оғирлик бирлигига нисбатига (м2/кг)айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |