Автомобиль йўллари


Автомобильная дорога внутрихозяйственная сельского хозяйства


Download 0.7 Mb.
bet2/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Автомобильная дорога внутрихозяйственная сельского хозяйства - қишлоқ хўжалигидаги ички хўжалик йўли - ижара хўжалиги ва фермер хўжалигидаги йўл. Марказий кўрғонни бўлинмалар, чорвачилик мажмуалари, фермалар, дала шийпонлари, маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш ва бирламчи қайта ишлаш корхоналари билан, шунингдек бу корхоналарни ўзаро ва умум тармоқ йўллар билан боғлайди.
Автомобильная дорога временная - вақтинчалик автомобиль йўллари - 5 йилдан кам хизмат муддатига мўлжалланган ва янги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш даврида юклар ва йўловчилар ташишга хизмат кўрсатиш бўйича қурилиш-транспорт воситалари ёки умум фойдаланишдаги транспорт воситалари ҳаракатини таъминловчи йўл.
Автомобильная дорога вспомогательная - ёрдамчи автомобиль йўли - йўлнинг асосий тармоғига туташувчи ва ёндашувчи, республика, вилоят, туман ҳудудини транспорт билан таъминлаш учун хизмат қилувчи йўл.
Автомобильная дорога второстепенная - иккинчи даражали автомобиль йўли - ўзининг аҳамияти, ташиш ҳажми ёки техник ечимлари бўйича кесишувчи ёки унга туташувчи йўлга ён беради.
Автомобильная дорога главная - асосий автомобиль йўли - ўзининг аҳамиятига кўра ҳаракат оқими, ташиш ҳажми ёки техник ечимлари бўйича уларни кесувчи ёки уларга туташувчи йўллардан устун йўл.
Автомобильная дорога горная - тоғдаги автомобиль йўли - бўйлама кесимда катта нишабли, режада кичик радиусдаги, эгрили, серпантинли ва кўчки, ўпирилиш, қор кўчкилари ва тош тўкилмалари ҳамда бошқалардан ҳимояловчи махсус муҳандислик иншоотлари бўлган тоғли жойдан ўтувчи йўл.
Автомобильная дорога зимняя (автозимник) - қишки автомобиль йўли - қатламли тарзда яхлаган музлардан ёки зичланган қор ва музлардан қурилган ҳамда яхлаган дарё ва кўл музлари бўйлаб ўтказилган йўл.
Автомобильная дорога кольцевая - ҳалқасимон автомобиль йўли - шаҳарнинг режалаштирилган ҳудудини ёки бошқа худудни ёпиқ эгрилик бўйича четлаб ўтувчи, шаҳарга кириш йўлларини ўзаро бирлаштирувчи, шаҳар атрофи йўлларини ва шаҳар кўча тармоғини транзит ҳаракатларидан бўшатиш учун кўзда тутилган йўл.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling