Улица с односторонним движением - бир томонлама ҳаракатли кўча - транспорт воситалари ҳаракати фақат берилган бир йўналишда рухсат этилган шаҳар автомобиль йўли.
Улица радиальная - шуъласимон [радиал] кўча - шаҳар чеккасини унинг марказий қисми билан боғловчи шаҳар автомобиль йўли.
Улица тангенциальная - уринма кўча - шаҳарнинг бирор тумани худудига уринма бўйича ўтган, ҳаракатни олиб келиш ва олиб кетиш вазифасини бажарувчи, шунингдек туманни айланиб ўтиш учун хизмат қилувчи шаҳар автомобиль йўли.
Қидирув ишлари ва автомобиль йўлларини лойиҳалаш.
Аэросъемка - фазодан суратга олиш - жойнинг тасвирини фазодан суратга олиш жараёни.
Аэрофотосъемка - аэрофотосъемка - суратга олиш асбоблари (фотоаппарат), электрон аэрофотосъемка - махсус электрон қурилмалар, радиолокацион аэрофотосьемка - радиолокация асбоблари ёрдамида бажарилади. Радиолокация - фазодан кўринмайдиган нарсаларни, унинг қанча масофада ва қай томонда турганлигини радиотўлқинлар ёрдами билан аниқлаш услуби.
Автоматизация проектирования - лойиҳалашни автоматлаштириш - электрон-ҳисоблаш техникаси ва замонавий математика мосламаларини кенг қўллаш орқали автомобиль йўллар ва кўприкларни лойиҳалаш соҳасидаги илмий-техникавий тараққиётнинг йўналишларидан бири. Лойиҳалаш турлари
сонини анчагина кенгайтиришга ва қисқа муддатда энг оқилона қарорни қабул қилишга имкон беради. Келажакда автомобиль йўли, ундаги объектларни қидириш ва лойиҳалашнинг барча босқичларини ўз ичига олувчи мужассам автоматлаштирилган тизимни ишлаб чиқиш асосий йўналиш ҳисобланади.
Аэрофотоизыскания - фазодан суратга олинган йўл устида изланиш - йўлларни лойиҳалаш учун жойнинг фазодан олинган суратлари асосида трасса бажариладиган қидирув ишлари мажмуаси. Видимость расчетная - ҳисобий кўриниш - автомобиль ҳаракатининг ҳисобланган шароитидан келиб чиқиб, йўлнинг геометрик элементларини таъминловчи, қаршидан келаётган
автомобилни ёки йўл юзасини кўришнинг чегаравий масофаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |