Термиз давлат университети ўзбек филологияси факультети ўзбек тилшунослиги кафедраси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент вазифасини бажарувчи, 1961 йилда туғилган, миллати ўзбек, Шукуров Ахат Ахматовичга
Download 29.78 Kb.
|
¦б.¦Ц. ¦У¦-¦ ¦-¦¦¦- ¦в¦-¦-TБ¦¬TД¦-¦-¦-¦- 111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Т А В С И Ф Н О М А
- Термиз давлат университети ректори: А.Р.Марахимов
Термиз давлат университети ўзбек филологияси факультети ўзбек тилшунослиги кафедраси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент вазифасини бажарувчи, 1961 йилда туғилган, миллати ўзбек, Шукуров Ахат Ахматовичга Т А В С И Ф Н О М А Шукуров Ахат Ахматович 1989 йилдан буён Термиз давлат университетида фаолият юритиб келмоқда. Олий таълимнинг 5120100-филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили таълим йўналиши талабаларига “Нутқ маданияти ва услубият асослари”, “Тилшунослик назарияси”, “Туркий тилларнинг қиёсий-тарихий грамматикаси”, “Бадиий матннинг лингвистик таҳлили”, “Ўзбек тили тарихи” ва “Ўзбек тили ўқитиш методикаси” каби фанлардан маъруза, амалий ва семинар машғулотларини замонавий ўқитиш усуллари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда ўтиб келмоқда. Ўз навбатида 70230101-Лингвистика (ўзбек тили) мутахассислигига “Илмий-педагогик иш”, “Илмий тадқиқод иши ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш” бўйича талабалар билан биргаликда илмий-педагогик, илмий-тадқиқот фаолиятини изчил амалга ошириб келмоқда. А.А.Шукуров 2021 йилдан иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Диссертация иши Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/31.03.21.Fil.78.04-рақамли Ихтисослашган Кенгашда 2021 йил 26 июнда 10.00.01- “Ўзбек тили” ихтисослигининг “Тарихий мавзудаги ўзбек шеърий достонларининг тил хусусиятлари” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертациясини ҳимоя қилди. А.А.Шукуров ҳимоядан сўнг 1 та монография, 8 та илмий мақола, 2 та услубий кўлланмаларни тайёрлаб нашрдан чиқарди ва қатор илмий конференцияларида ўзининг мақола ва тезислари билан иштирок этмоқда. А.А.Шукуров мунтазам равишда хорижий ва маҳаллий илмий журналларда ўз мақолалари ва шу журналларга аъзолик билан фаол иштирок этиб келмоқда. 2021 йил ноябр ойидан “Thematics Journal of Business Management” илмий журналининг таҳрир аъзоси бўлиб фаолият юритиб бормоқда. А.А.Шукуров бакалавр ва магистратура талабаларига дарс бериш билан бир қаторда, талабаларнинг педагогик ва малакавий амалиётларига раҳбарлик қилиш, талабаларнинг келажакда ўз касбининг моҳир устаси бўлишлари учун услубий маслаҳатлар ва амалий кўрсатмалар бериб келмоқда. Унинг бевосита раҳбарлиги ҳамда илмий маслаҳатчилигида талабаларнинг илмий-педагогик, илмий-тадқиқот фаолиятларини амалга ошириб бориб, битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинмоқда. А.А.Шукуров ўз фаолияти давомида республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол тарғиботчиси, ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган “Коррурция ва жамият” мавзусидаги иншолар танлови вилоят босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган талабаларининг илмий раҳбари сифатида Сурхондарё вилояти Адлия бошқармасининг ташаккурномаси билан тақдирланиб ижтимоий-иқтисодий ривожланишида бевосита иштирокчиси, эътиқодли, соғлом фикрли, маданиятли, интизомли, самимий ҳамкасб ва меҳрибон устоз сифатида намоён бўлиб келмоқда. У университет ва факультет миқёсида ташкил этилаётган маънавий-маърифий ва спорт тадбирларида фаол иштирок этиб келиб, факультет талабаларининг фаолликларини янада ошириш учун турли илмий-амалий конференция, семинарлар, республика кўрик танловлари ва ярмаркаларда иштирок этишларини ташкил этиб уларнинг иқтидорларини кашф этиб келмоқда. Юқорида кўрсатилган сифатлари билан у ҳамкасблар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ҳурматга сазовор бўлмоқда. Ушбу тавсифнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тақдим этиш учун берилди. Термиз давлат университети ректори: А.Р.Марахимов Download 29.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling